Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 134 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


2022 ЙИЛ ВИЛОЯТИМИЗДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛИШ ЙИЛИ БЎЛАДИ – ФАРҒОНАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ КАТТА ТАНТАНА ҚИЛИНДИ

×

 2021-12-12 19:26:42    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар саройида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тантанали вилоят байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров соҳа ходимларини бугунги катта байрам – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан табриклади.

Сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалигида қилинган катта ислоҳотлар, айниқса Давлат раҳбаринининг ташаббуслари билан кластерлар тизими жорий этилгани, қишлоқ хўжалигида нарх белгилаш тизими бекор қилиниб, эркин бозор муносабатлари жорий қилингани ҳақида алоҳида тўхталган вилоят ҳокими, бу янгиликлар натижасида фермерлар, деҳқонлар ҳақиқий манфаат кўришга бошлаганини қайд этди. 

“Албаттаки, манфаат бўлгандан кейин эртага бу соҳанинг ривожланиши ҳам бўлади, бу соҳада ишлаётганларнинг уйида ҳам хурсандчилик бўлади. Тўкин-сочинлик ва ҳаётдан, қилинаётган меҳнатдан рози-ризолик бўлади. Ишонч билан айтиш мумкинки, ризқ-рўзимиз бунёдкорларининг манфаати учун бошланган ислоҳотлар бугун ўзининг узвий натижасини бермоқда” деди вилоят раҳбари.

Жорий йил вилоятда 800 минг тоннага яқин бошоқли дон, 280 минг тонна пахта, 1 млн. 500 минг тонна сабзавот, 350 минг тонна картошка, 380 минг тонна мева, 190 минг тонна узум, 180 минг тонна гўшт, 1 млн. 200 минг тонна сут, 560 миллион дона тухум тайёрланди. Ҳар бир йўналишда белгиланган режани ортиғи билан бажаришга эришилди, ҳосилдорлик ва самарадорлик ўтган йилга нисбатан сезиларли ошди.

Хайрулло Бозоров вилоятимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига миннатдорчилик билдирган ҳолда, келгуси йилда ҳам ишларни шундай қатъият, бирдамлик билан давом эттиришга ва 2022 йил вилоятимизда қишлоқ хўжалигининг янги босқичга кўтарилиш йили деб эсда қоладиган йил бўлишига тилак билдирди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Анвар Асамов ҳам сўзга чиқиб, соҳа фидойиларини касб байрамлари билан қутлади.

Шундан сўнг йил давомида юқори кўрсаткичларга эришган фермерлар ҳамда соҳанинг илғор ходимлари “Қишлоқ хўжалиги”, “Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Меҳнаткаш деҳқон”, “Илғор фермер” кўкрак нишонлари ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи, ташаккурномаси ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Байрам тантанаси юртимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди. Таниқли сўз усталари Муҳаммадсиддиқ Шираев ҳамда Хатамжон Ҳакимжоновларнинг чиқишлари, вилоятимиз санъат соҳаси вакиллари Илҳом Иброҳимов, Абдужалил Қўқонов, Баҳодир Мамажоновлар билан бирга элимиз ардоғидаги хонандалар Ҳулкар Абдуллаева, Севинч Мўминова, Асилбек Негматов, Баҳром Назаров, “VIA Marokand” гуруҳи томонидан ижро этилган хонишлар байрамг











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube