Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТИ БИЛАН “НОЛЬ” ҚИЙМАТДА БЕРИЛГАН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ФОЙДАЛАНМАСДАН, ЎЗ ҲОЛИГА ТАШЛАБ ҚЎЙИШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ 

×

 2021-12-14 12:34:29    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Марғилон шаҳрида олиб борилган ўрганишлар доирасида шаҳарнинг Б.Марғилоний кўчасида жойлашган, “Uzwoolentex” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 15,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, 700 та янги иш ўринлари яратиш мажбурияти юклатилган шаклда “ноль” харид қийматида берилган бино иншоотлардан фойдаланиш ҳолати билан танишди.

Умумий майдони 6 гектар бўлган, шундан бино иншоотларнинг майдони 5 гектардан ортиқ бўлган объектда ҳозирча фақат 2 гектар атрофида майдондан ишлаб чиқаришда фойдаланилмоқда, атиги 74 та иш ўрни яратилган. Қолган қисмидаги бино иншоотлар қаровсиз, умуман фойдаланилмай келинаётгани, чиқиндилар билан тўла ҳолатда эканига гувоҳ бўлинди. Қолаверса, ўрганиш жараёнида инвестиция мажбурияти бажарилмагани етмагандек, қайта реконструкция баҳонасида бинонинг метал қисмлари кесиб олиб кетилгани ҳам аниқланди.

Корхона вакиллари билан мулоқотда, ҳозирда инвестиция мажбуриятини бажариш учун аниқ молиявий манба йўқлиги маълум бўлди. Қолаверса, ишлаб чиқариш йўлга қўйилган қисм учун олинган банк кредитларининг ҳам катта қисмини сўндириш мажбурияти мавжуд.

Вилоят ҳокими, фойдаланилмай турган бино ва иншоотларни инвестициявий мажбуриятларини бажармаган тадбиркордан давлат тасарруфига қонуний қайтариш чоралари кўриш бўйича масъулларга кўрсатма берди. Давлат мулкини талон-тарож қилганлик ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида вилоят прокуратураси суриштирув олиб борадиган бўлди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube