Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 193 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЭРОН СТАРТАП КОМПАНИЯЛАРИ ИШТИРОКИДА ТЕХНОПАРК ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2021-12-23 11:54:57    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Марғилон шаҳридаги “Mr. fish company” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси муассиси, эронлик ишбилармон Шафи Ғулом Ризо ҳамда инвестор Катаюн Беҳзадини қабул қилди.

Учрашувда корхона томонидан балиқчилик, гиламчилик, балиқ озуқаси ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси режалар хусусида сўз борди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Марғилон шаҳридаги ўрганишлар жараёнида шаҳарнинг Йўрмадўз МФЙ ҳудудидаги собиқ тўқимачилик комбинати биносида фаолият олиб бораётган “Mr. fish company” корхонасида бўлиб, умумий 10 гектар майдонда, 6 гектар бино иншоотда ташкил этилган балиқчилик фаолияти билан танишар экан, етиштирилаётган балиқ ҳажми ҳамда яратилган иш ўринлари объект ҳажмига номутаносиб эканига эътибор қаратганди.

Шафи Ғулом Ризо вилоят ҳокимига корхона ҳудудида Эрон стартап компаниялари иштирокида Технопарк ташкил этиш борасида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Эрондаги кичик ва ўрта бизнеснинг инновацион компаниялари бу лойиҳага катта қизиқиш билдираётганини қайд этган ишбилармон, стартаплар 500-2500 квадрат метрдан майдонга жойлаштирилишини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, бино томини кучлантирган ҳолда, томда 4 гектарлик гидропоника усулидаги иссиқхона ҳам барпо этишни режалаштирилаётгани билдирилди. Бунда тежамкор технологияларни қўллаш устуворлик касб этади, иссиқхона қуёш энергияси билан иситилади, балиқ етиштиришда фойдаланилган сув суғоришга йўналтирилади.

Вилоят ҳокими ушбу лойиҳаларни маъқуллаб, уларни муваффақиятли амалга ошиши учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди. 

Шафи Ғулом Ризо шунингдек, корхонада ўлчами 30 метр квадратдан катта бўлган ипак гиламлар ишлаб чиқарилаётганини ва бу харидорлар ва туристларнинг катта эътиборини тортаётганини маълум қилиб, Фарғона ёки Марғилонда доимий ишловчи кўргазма ташкил этиш режаси ҳам борлигини таъкидлади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube