Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 94 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА ЧЕГАРАЧИЛАР УЧУН ЯНГИ ҲАРБИЙ МАЖМУА ВА ХИЗМАТ УЙЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-12-29 08:17:28    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда Янги йил байрами шукуҳи кезаётган шу кунларда ҳарбийларга эътибор ва рағбатнинг яна бир намунаси сифатида Фарғона туманининг чегара ҳудудида жойлашган – Новкент МФЙда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун чегара қўриқлаш взводи ҳарбий мажмуа ҳамда 4 қаватли 36 хонадонга мўлжалланган хизмат уйлари фойдаланишга топширилди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлари раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими йиғилганларни кириб келаётган янги йил билан қутлаб, 2022 йил юртимизга қутлуғ, баракотли йил бўлишига, чегараларимизда ҳамиша тинчлик, хотиржамлик ҳукм суришига тилак билдирди.

Бундан беш йил олдин Президентимиз томонидан бошланган ислоҳотларнинг илк кунлариданоқ Ўзбекистонда ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган энг муҳим ва устувор йўналишлар белгилаб олингани, ўтган даврда янги Мудофаа доктринаси қабул қилингани, ҳамда энг асосийси жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашга фаол жалб этиш учун имкон берган ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилганига эътибор қаратган Хайрулло Бозоров, бу жараёнлар “Армия ва халқ – бир тану бир жондир” деган ғояни амалда таъминлашга хизмат қилаётганини, бугун ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртимизга садоқатли фарзандлар қилиб етиштиришда, қолаверса, жамоатчилик билан армияни яқинлаштиришда ҳарбий-маъмурий секторнинг роли катта аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Кўплаб ҳарбий қисмларда, чегара қисмларида замонавий талаблар асосида янги биноларни барпо этиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларга тўхталган вилоят раҳбари, бугун фойдаланишга топширилган бинолар, ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун фойдаланишга топширилган янги уй-жойлар, болалар боғчалари, аёллар учун яратилган иш ўринлари чегарачиларимизни руҳини кўтариб, кучига куч қўшиши, ўз хизмат вазифаларини хотиржам, кўнгиллари тўқ бўлиб бажаришларига, янада садоқат ва ватанпарварлик ҳисси билан жонажон Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашларида муҳим омил бўлишини қайд этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари «Шарқ» минтақавий штаби бошлиғи Ильдар Холназаров ҳам сўз олиб, ҳарбий хизматчиларни янги йил ва янги уйлар билан табриклади. 

Бир гектар майдондан иборат ҳарбий шаҳарчада ўқув-жанговар машғулотлар ўтказиш, чегара назорати бинолари, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, кўп қаватли уй, хизмат итлари ва отларни сақлаш жойлари, иссиқхона барпо этилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари тарбияланиши учун 30 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, оила бекалари учун тикувчилик цехи қуриб битказилди.

Жорий йилнинг апрель ойида қурилиш ишлари бошланган ушбу лойиҳа учун вилоят ҳокимлиги бюджетидан 18 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилди.

Тадбирда ҳарбий хизматчиларга янги уй калитлари тантанали равишда тақдим этилди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари ва тадбир иштирокчилари хизмат бинолари, ошхона, болалар боғчаси, тикувчилик цехи, хонадонларда яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар.

Байрам тадбири якунида нуронийлар, маҳалла оқсоқоллари янги мажмуа ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига бахт ҳамда қувонч олиб келишини ният қилиб, дуога қўл очдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube