Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 181 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ФАРҒОНАДА: ҲАМКОРЛИКНИНГ АНИҚ ИСТИҚБОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

×

 2022-01-15 15:07:38    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, Япониянинг турли соҳаларда фаолият олиб борувчи 20 дан ортиқ компаниялари раҳбарларидан иборат делегация 2021 йилнинг октябрь ойида вилоятимизда ташкил этилган бизнес-учрашувда иштирок этишган эди. Унда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли шартномаларни имзолаш каби масалалар муҳокама қилинганди. Жараёнларни амалий босқичига ўтиш учун бугун вилоятимизга яна бир гуруҳ кунчиқар юрт ишбилармонлари келдилар.

Дастлаб Фарғона шаҳридаги Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, вилоят ҳокимлигининг Инвестиция ва ташқи савдо котибияти мудири Азимжон Юлдашев, шаҳар-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари раҳбарлари ҳамда япониялик меҳмонлар иштирокида ўтган тадбирда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда туризм салоҳияти, инвесторларга яратилган қулайликлар юзасидан маълумот берилди. 

Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Дилшод Омонов япониялик ишбилармонлар томонидан аввалги ташриф чоғида қизиқиш билдирилган лойиҳалар – 300 гектарлик майдонда бунёд этилаётган Экошаҳар лойиҳаси, шунингдек Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий кўчасида, “Тадбиркорлар уйи” ёнида қурилиши белгиланган 18 қаватли замонавий бизнес ва савдо маркази ҳамда меҳмонхона лойиҳаси ҳақида батафсил ахборот тақдим этди ва японияликларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Юртимизда, жумладан, вилоятимизда инвесторларга яратилаётган қулайликларга, берилаётган имтиёзларга катта қизиқиш билдирган япониялик ишбилармонлар ўз тадбиркорлик фаолиятларидан келиб чиқиб, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, туризм, текстил, озиқ-овқат, косметика йўналишларида ҳамкорлик қилиш мақсадларини айтиб ўтишди. 

Шундан сўнг икки кунлик ташриф режасига кўра, меҳмонлар вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш ҳамда йирик лойиҳаларни жойига чиқиб кўриш учун ҳудудларга йўл олдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram