Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 196 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“АНДАРХОН”ДА ҚОВУНЧИЛИК КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2022-01-23 16:19:34    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманидаги ўрганишлари давомида “Андархон” МФЙда бўлиб, 11 млрд. сўм маблағ эвазига давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қуриб битказилган, барча қулайликларга эга маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросимида иштирок этди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, нуронийлар ва қишлоқ аҳли билан самимий суҳбатлашди.

Мулоқотда андархонликлар ҳудуднинг “ўсиш нуқтаси” қовунчиликни ривожлантириш эканлигини маълум қилдилар. Чунки, МФЙда 845 тадан зиёд хонадонлар бўлиб, қадимдан қовун сақлаш сирларини ўзлаштириб келгани сабаб аҳоли 70-80 фоиз хонадонларда қовунчилик билан шуғулланади. 

Сақлаш жойларида бўрикалла, қирқма, умрбоқий, кампиртўн ва бошқа навдаги қовунлар сақланади. Қишлоқ аҳли асосан, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида деҳқончилик қилади. Шириндан шакар қовунларни сақлашда қишлоқ ҳудудининг географик жойлашуви ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳудуднинг ўзига хос шамоли ва сақлаш жойлари қовунларни ҳатто май ойигача сақлаш имконини беради.

Қишлоқдаги Шариповлар хонадонида бўлган вилоят ҳокими оила даромади билан қизиқди. Хонадон вакиллари бир йилда 1 гектар ердан сарф-ҳаражатлардан ташқари 20 млн. сўмдан ортиқ даромад қилишини айтишди.

93 ёшли отахон Шамсиддин Исомиддинов ҳам меҳмонларни ўз уйига таклиф қилиб, хонадонда сақланаётган қовунларни кўрсатди.

Андархон қовунларидан таътиб кўрган вилоят раҳбари бундай ширин қовунларга хорижликлар, хусусан, японияликлар ҳам катта қизиқиш билдиришганини таъкидлади.

Тегишли вилоят ҳамда туман мутасаддилари билан биргаликда барча амалий чора-тадбирларни белгилаб, қовунчилик кластерини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram