Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР ФАРҒОНА ИПАКЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРИШМОҚДА

×

 2022-06-21 10:56:50    41

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев пиллачилик соҳасида ҳамкорлик бўйича вилоятимизга ташриф буюрган Япониянинг Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), "Sunshine YUIS Advisers" LLC , Shin-Masuzawa kogyo, Co.,LTD компаниялари вакилларидан иборат делегация вакиллари билан учрашди.

Фарғонада иккинчи бор бўлиб турганини билдирган Япония ипак ва ипак ипларини ривожлантириш кооперацияси эксперти Юкио Кобаяши ташрифдан мақсад вилоятдаги ипак маҳсулотлари сифати билан яқиндан танишиш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш эканлигини маълум қилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳамкорликнинг янги босқичи сифатида Фарғона вилояти ҳудудида ипакчилик соҳасига ихтисослашган Япон-ўзбек илмий тадқиқот маркази очиш таклифини билдирди.

Шунингдек, Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган ипак маҳсулотлари учун хорижий давлатларда қизиқиш юкори эканини таъкидлади.

Лекин, япон тажрибасини жорий қилган ҳолда маҳсулот сифатини янада ошириш ва Япония бозорлари талабига мослаш йўналишидаги ҳамкорлик янада кўпроқ натижа беради.

Бу борада кунчиқар юртдан келган экспертлар ҳамкорлик учун тайёрлигини маълум қилишди.

Икки кун давомида меҳмонлар Фарғона шаҳридаги “Фарғона Агропилла” МЧЖ, “Фарғона тут ипак қурти уруғчилиги” МЧЖ, Фарғона туманидаги “Водий Ипак йигирув” шўъба корхонаси ва яна бир қатор объектлар билан танишишади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram