Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲИНДИСТОННИНГ “APOLLO HOSPITALS” ХАЛҚАРО ШИФОХОНАЛАР ТАРМОҒИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ФАРҒОНАДА ЗАМОНАВИЙ ТИББИЙ КЛИНИКА БАРПО ЭТИШ БЎЙИЧА ЯКУНИЙ ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

×

 2022-08-01 19:55:38    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида якунига етган Ўзбекистон-Ҳиндистон Бизнес форуми давомида Фарғона вилоятидаги “Marafon Group” холдинг компанияси ҳамда Ҳиндистоннинг “Apollo Hospitals” халқаро шифохоналар тармоғи ўртасида Фарғонада замонавий тиббий клиника барпо этиш бўйича якуний шартнома имзоланди.

Трансплантология соҳасида Фарғона водийсида ягона клиникани барпо этиш бўйича имзоланган қиймати 25 миллион долларга тенг бўлган шартномага “Marafon Group” холдинг компанияси ҳаммуассиси Рустам Жўраев ва “Apollo Hospitals” бошқаруви аъзоси доктор Пунит Мехта имзо чекдилар. Лойиҳанинг 5 миллион долларлик қисми “Marafon Group”нинг ўз маблағлари, қолган 20 миллион доллар Abu Dhabi Investment Authority жамғармаси сармояси ҳисобидан молиялаштирилади.

Жорий йил февраль ойида “Marafon Group” холдинг компанияси таркибидаги “Meridian Diagnostic Hospital” ва “ILYASOV” МЧЖ раҳбарлари Нурилло Мамасодиқов ва Фахриддин Илясов Ҳиндистонда бўлиб, “Apollo Hospitals” соҳиби Пратап Чандра Редди иштирокида англашув меморандуми имзолагандилар.

Ҳозирда Фарғона шаҳрида клиника қурилиш ишлари давом этмоқда, бинони жиҳозлаш ишлари бошлаб юборилган. Клиника 2024 йил 2-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Apollo Hospital” 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, Ҳиндистон клиникалари орасида 5-ўринни эгаллайди. Компания дунё бўйлаб жами 12 минг ўринли 71 та клиникага эга, таркибида 150 диагностика маркази, 90 дан ортиқ бирламчи тиббий ёрдам поликлиникалари ва 3400 та дорихона мавжуд.

Фарғона шаҳрида Ҳиндистоннинг “Apollo” клиникасини ташкил этиш топшириғи Давлатимиз раҳбари томонидан вилоятимизга ташриф чоғида белгилаб берилган эди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram