Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИГА ИННОВАЦИЯЛАРНИ ТАДБИҚ ЭТИШ ВА ПАХТАЧИЛИКДА ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШДА ТУРКИЯНИНГ ШАРҚИЙ ЎРТАЕР ДЕНГИЗИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛМОҚДА

×

 2022-08-19 20:59:32    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, амалий ташриф билан вилоятимизга келган Туркиянинг йирик илмий-тадқиқот муассасаси – Doğu Akdeniz Tarımsal Araştırma Enstitüsü (Шарқий Ўртаер денгизи қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти) директори Абдуллаҳ Чилни қабул қилди. Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.

Мулоқот давомида Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацияларни тадбиқ этиш ва пахтачиликда илғор технологияларни жорий этишда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Фарғона шаҳрида барпо этилаётган вилоят AKIS (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими) Агрохизматлар маркази билан илмий-амалий ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек пахта-тўқимачилик кластерларидан бирининг майдонида тажриба тариқасида уруғни экишдан бошлаб, тупроқ таҳлили, экин мавсуми давомидаги агротехник тадбирлар, суғориш, ўғитлаш жараёнларини туркиялик мутахассисларни жалб этган ҳолда мувофиқлаштириш ҳамда натижаларни оммалаштириш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, соя, кунгабоқар, маккажўхори каби кўплаб экинларнинг вилоят иқлимига мос ҳосилдор уруғ навларини яратишда вилоятимиз уруғчилик соҳаси мутахассислари ҳамда туркиялик олимлар ўртасида ҳамкорликда иш ташкил этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Туркияда экинни ўғитлаш доимий равишда тупроқ таҳлилларидан келиб чиқиб амалга оширилишини қайд этган Абдуллаҳ Чил, бу харажатларни камайтириш билан бирга, айнан қайси ўғитга эҳтиёж мавжудлигини ҳам кўрсатиб, юқори ҳосилдорлик омили бўлишини таъкидлади. Фарғонада ҳам тупроқ таҳлили лабораторияси фаолиятини ҳамкорликда инновацион усуллар билан йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

Туркиянинг Шарқий Ўртаер денгизи минтақасида жойлашган 8 та вилоятнинг қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича тадқиқотлар олиб боришга масъул ҳисобланган ушбу институт олимлари томонидан 24 та буғдой, 27 та пахта, 6 та соя ва бошқа экинларнинг ўта ҳосилдор ва чидамли навлари яратилган. 

Ўтган ҳафта вилоятимизда фаолият олиб бораётган пахтачилик фермерлар ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарларидан иборат йирик делегация пахтачиликда мавжуд илғор тажрибаларни ўрганиш учун Туркиянинг Адана вилоятида бўлиб қайтгандилар. Сафар давомида вилоятимиз делегацияси аъзолари, Абдуллаҳ Чил раҳбарлик қилаётган илмий-тадқиқот институтида ҳам бўлиб, унинг фаолияти билан танишишганди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram