Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“САХОВАТ” УЙИДА КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР УЧУН ОИЛА МУҲИТИ, УЙДАГИДАЙ ШАРОИТ БЎЛИШИ КЕРАК!

×

 2022-09-13 12:17:53    195

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги “Саховат” интернат уйида бўлиб, муассаса фаолиятини ривожлантириш, интернат уйи биносини реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Вилоят раҳбари шунингдек, бу ерда яшовчилар билан суҳбатлашди, яратилган шароитларни қайта кўздан кечирди.

2022 йил 30 августдаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-365-сонли Президент қарори билан, бу муассасалар Давлат божхона қўмитасига бириктирилди.

Фарғона вилоят божхона бошқармаси томонидан “Саховат” интернат уйида ҳозирда лойиҳа қиймати 10 миллиард сўм бўлган таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, бунда мавжуд 2 қаватли бинонинг 3- ва 4-бўлимларини мукаммал таъмирлаш, мавжуд биноларнинг фасад қисмларини, ётоқ бўлимларидаги 6 та ювиниш хоналарини, ёзги ошхонани тўлиқ таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, суғориш тизими учун қудуқ қазиш белгиланган. Вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан интернат уйи ҳудудида маданий тадбирлар маркази қуриб битказилмоқда.

Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Иҳволжон Азимов вилоят раҳбарига амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот берди, таъмирлаш лойиҳаси билан таништирди.

“Саховат” уйида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун оила муҳити, уйдагидай шароит яратиш кераклигини таъкидлаган вилоят ҳокими, бу ерда яшовчилар учун турли концертлар, маданий тадбирлар ўтказишни кўпайтириш, фильмлар намойишини йўлга қўйиш учун проектор ва экранли кичик зал ташкил этиш, муассаса бўш турган хоналарида қизиққан аёллар учун гилам тўқиш, тикувчилик, каштачилик фаолиятини йўлга қўйиш, эркаклар учун ҳам кичик ишлаб чиқариш ташкил этиш, муассаса ҳудудига манзарали дарахтлар ва турфа гуллар экиш каби масалаларда масъулларга топшириқ берди.

Вилоят раҳбари интернат уйида яшовчилар билан суҳбатлашди, уларнинг фикрларини тинглади. Муҳаббат опа Турсуновага ногиронлар аравачаси совға қилинди. Тўшакка михланиб қолганига қарамасдан, матонатли Муҳаббат опа турли пайпоқлар, жемперлар тўқиш билан доимий шуғулланиб келади.

1953 йилда ташкил топган ва 1985 йилда ҳозирги бинога кўчирилган “Саховат” кексалар ва ногиронлар интернат уйида бугунги кунда 145 нафар эркак ва аёл васийликка олинган бўлиб, улардан 18 нафари 1-гуруҳ, 17 нафари 2-гуруҳ ногиронларидир.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram