Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ОЛТИАРИҚ ИННОВАЦИОН ҲУДУДИ” – ЯНГИ ҒОЯ ВА ЛОЙИҲАЛАР МАРКАЗИ

×

 2022-09-14 22:53:35    289

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Олтиариқ туманидаги “Олтиариқ инновацион ҳудуди” технологик майдонида бўлди.

Вилоятимизда илмий ва инновацион фаолликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришга жорий этилган ва муваффақиятли қўлланилаётган технологияларни намойиш этиш, янги ғоя ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, молиявий рағбатлантириш, уларни халқаро бозорга олиб чиқилишига кўмаклашиш борасида тизимли ва кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан ўтган йили Олтиариқ тумани инновацион ҳудуд этиб белгиланиб, 13 миллиард сўмлик лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилган бўлса, бу йил Бувайда тумани инновацион ҳудуд сифатида белгиланган.

“Олтиариқ инновацион ҳудуди” технологик майдонида Хайрулло Бозоров ва вилоят секторлари раҳбарларига қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаб, полистирол блоклар тайёрлаш, ёнғинга чидамли ғиштлар ишлаб чиқариш, шамол энергияси қурилмаси, паст айланишдан юқори қувватда энергия ишлаб чиқариш генераторлари, светофорлар ва йўл чироқларини доимий электр энергияси билан таъминлаш генераторларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, мева-сабзавотларни музлатиб экспорт қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари учун импорт ўрнини босувчи NPK минерал ўғитлар ишлаб чиқариш каби ўнлаб лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Вилоят ҳокими ишлаб чиқаришда инновацион ёндашув ва маҳаллий хомашёлардан самарали фойдаланиш ҳамда ички ва ташқи бозорга рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлашни қўллаб-қувватлаш бўйича мутахассислар билан мулоқот қилиб, тақдим этилган лойиҳалар каби инновацион ишланмаларни вилоятда кенг жорий этиш тўғрисида ўз тавсия ва кўрсатмаларини берди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram