Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ФАРҒОНА ШАҲРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2022-09-20 20:30:22    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар, кичик саноат зоналаридаги инвестиция лойиҳаларининг ижроси, шунингдек, секторлар фаолияти самарадорлигини ўрганиш доирасида Кимёгарлар МФЙ ҳудудидаги “Саноатчилар” Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлди.

“Саноатчилар” Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 38,5 миллиард сўм бўлган жами 11 та лойиҳа жойлаштирилган.

Хайрулло Бозоров гофра маҳсулотлари ва қадоқлаш қутилари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Гофра маҳсулотлари”, автомобиллар учун ҳаво фильтлари ишлаб чиқарувчи “Air Class” ҳамда сочиқлар ишлаб чиқарувчи “Нур диёр ёғду” корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.

Вилоят ҳокими “Саноатчилар” Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасига газ, электр ва сув тармоқларини тортиш ва улаб бериш ишларини ўз муддатида ва сифатли якунлаш бўйича “Фарғона ҲЭТК”, “Ҳудудгаз Фарғона” ва “Фарғона сув таъминоти” раҳбарларига қатъий вазифалар юклади.

Шаҳарнинг “Сўлим” кўчасида қуриб битказилаётган хизмат кўрсатиш шахобчалари мажмуаси лойиҳаси билан танишган вилоят раҳбари, ушбу шахобчаларни тадбиркорларга 30 фоиз олдиндан тўлов билан имтиёзли кредит асосида тақдим этишни ташкил этиш бўйича Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғига вазифа белгилади. Хизмат кўрсатиш шахобчалари нархини тушириш бўйича мажмуани барпо этаётган тадбиркорлар билан смета ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича шаҳар ҳокимига кўрсатма берилди.

Хайрулло Бозоров Ал-Фарғоний МФЙ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилаётган савдо комплекси ва логистика маркази лойиҳаси билан ҳам жойида танишди. Умумий қиймати 150 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳа доирасида устки қаватида кўнгилочар масканлар жойлашган 4 қаватли савдо маркази, 6 та 2 қаватли савдо павильони ҳамда 3 та омбор қурилиши режалаштирилган. Мажмуа 2024 йилга қуриб битказилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram