Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИ ЯКУНИЙ БОСҚИЧГА КИРДИ

×

 2022-09-24 08:14:48    606

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида механика заводи ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасидаги “Central Asia Motors” корхонасида бўлди. Вилоят раҳбарига вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамроҳлик қилди.

Корхонада 2021-2022 йилларда босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича қилинган ишлар кўздан кечирилди. 5 миллион доллар тадбиркорнинг ўз маблағлари, 5 миллион доллар банк кредити ҳамда 40 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига жами 50 миллион доллар сарфланиши кўзда тутилган ушбу лойиҳа тўлиқ якунланса, 350 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва унинг 40 фоизи экспортга йўналтирилади.

Шунингдек, электромобиллар учун кузов, заряд станцияси, аккумулятор эҳтиёт қисмлари маҳаллийлаштирилади.

Корхона бош директори Баҳодир Аҳмедов электромобилларни йиғиш ва синовдан ўтказиш цехлари, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида маълумот берди. Тадбиркор вилоят раҳбарига электромобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари жорий йил якунига қадар бошланишини маълум қилди.

Тадбиркорнинг Экошаҳар ҳудудида “Аква-парк” - болалар учун ўйингоҳ барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклифи вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram