Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЗАМОНДОШЛАРИМИЗ УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-12-02 21:22:45    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Жасмин” тантаналар мажмуасида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

БМТ томонидан 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Бугунги Фарғонадаги тадбир ушбу сана арафасида имконияти чекланган фуқароларимизни яна бир бор қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.

Вилоятимизда яшовчи Ногиронлар жамияти, Карлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Афғончилар бирлашмаси, Чернобилчилар бирлашмасининг 350 нафардан зиёд аъзолари таклиф этилган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг марказида инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш турганлиги натижасида тақдир тақозоси билан ногирон бўлиб қолган юртдошларимиз доимий меҳр ва эътиборда бўлиб келаётганини қайд этди.

Имконияти чекланган замондошларимиз ўзларининг матонатли меҳнати билан, шукроналик фазилатлари билан қолганларга ўрнак бўлаётгани таъкидланди.

Президентимиз қарори билан мамлакатимизда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаётгани, имконияти чекланганлар учун тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишга, уларни замонавий эшитиш мосламалари, аравачалар ва бошқа керакли жиҳозлар билан таъминлашга миллиардлаб маблағ ажратилаётгани қайд этилди.

Тадбир санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб, барчага байрамона кайфият улашилди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоятимизда 82 минг 682 нафар ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади, шундан 14 минг 593 нафар вояга етмаган ногиронлиги бўлган болаларни ташкил этади. Улар орасидан 2837 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ва ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатга олинган бўлиб, уларга 351 нафар ижтимоий ходимлар томонидан уйларида ижтимоий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Вилоятда реабилитация қилишнинг техник воситалари ҳамда протез-ортопедия мосламаларига муҳтож шахсларни ушбу воситалар билан таъминлаш мақсадида 1 миллиард 800 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда вилоят маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 419 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Шу билан бирга, вилоятимиздаги ногиронлиги бўлган шахслар 142 дона электр юритмали ногиронлар аравачаси билан таъминланди.

Бундан ташқари, жорий йилда Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйининг 360 ўринга мўлжалланган биноси Инвестиция дастури доирасида 7,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига тўлиқ реконструкциядан чиқарилди.

Вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан Қўқон “Мурувват” ногиронлиги бўлган эркаклар уйида қўшимча ташкил этилган 55 ўринли жойни сақлаш харажатлари учун 1 миллиард 200 миллион сўм ажратилди.

Фарғона “Саховат” интернат уйида яшовчилар учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида 1,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига 150 ўринли қишки тадбирлар зали барпо этилди, бугунги кунда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоятдаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги беморларни тиббий муассасаларга ўз вақтида етказилиши учун 334,4 миллион сўм маблағ ҳисобига 4 та махсус жиҳозланган “DAMAS” автотранспорт машинаси сотиб олинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram