Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 161 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯНИНГ SANSHO КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ЧИҚИНДИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА КИРИШДИ

×

 2023-02-04 13:07:09    376

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг Sansho компанияси президенти Aкaзaва Мaсaкини қабул қилди.

Учрашувда Япония компанияси томонидан Фарғонада икки босқичда ташкил этиш режалаштирилаётган чиқиндини қайта ишлаш корхонаси лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари муҳокама қилинди.

100 фоиз тўғридан тўғри Япония компанияси инвестицияси ҳисобига амалга ошириладиган, қиймати 10 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳанинг 3 миллион долларлик биринчи босқичида Экошаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудлардаги чиқиндиларни ажратиш ва қайта ишлаш бўйича Япония технологиясига асосланган экологик тоза корхона ташкил этиш кўзда тутилаётган бўлса, иккинчи босқичда чиқиндиларнинг қайта ишлаш мумкин бўлмаган қисмини ёқиш орқали электр энергия ишлаб чиқаришга асосланган корхона ташкил этиш режа қилинган.

Вилоятимизда куни кеча давлат рўйхатидан ўтган “Sansho Japan” МЧЖ хорижий корхонаси гувоҳномаси бугунги учрашувда Aкaзaва Мaсaкига топширилди.

Лойиҳа Фарғона тумани Саткак қишлоғи яқинида жойлашган марказий чиқиндихона ҳудудида амалга оширилади, Экошаҳар ҳудудидаги чиқиндилар билан бирга чиқиндихона ҳудудидаги чиқиндиларни ҳам қўшиб қайта ишлаш ташкил этилади. Истиқболда чиқиндихона ҳудуди тўла тозаланиб, кичик саноат зонаси ташкил этилиши режа қилинган.

Лойиҳанинг биринчи босқичи жорий йил сентябрь ойига қадар ишга туширилиши кўзда тутилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram