Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТАДБИРКОР КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИНГ ЕРТЎЛА ҚИСМИДА МИКРООРГАНИК ЎСИМЛИКЛАР ЕТИШТИРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

×

 2023-02-07 20:22:30    328

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида “Машъал” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида ташкил этилган Микроорганик ўсимликларни етиштириш кооперацияси фаолиятини кўздан кечирди.

Эътиборлиси, 60 кв.м жойда Тоҳиржон Абдусаматов томонидан 15 та янги иш ўрни яратилган ва ишчиларга тўланган ойлик маошлардан ташқари тадбиркор ойига 500-600 доллар даромад олмоқда.

Тайёр маҳсулотлар маҳаллий кафе, ресторан, супермаркетларга, шунингдек, Тошкент шаҳри, Бухоро ва Самарқанддаги харидорларга етказиб берилмоқда.

Лойиҳа қиймати 250 млн. сўм бўлиб, шундан 150 млн. сўм тадбиркорнинг ўз маблағи, 100 млн. сўм эса имтиёзли кредит ҳисобига тўғри келади.

Ҳозирда 30 турдаги микрокўкатлар етиштирилмоқда. Уларнинг 15 турдаги уруғлари маҳаллий, қолгани Европа давлатларидан келтирилмоқда.

Тадбиркор кўмак берилса, яна 1000 та янги иш ўринлари яратишини, бунинг учун шаҳардаги бошқа кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмидан ҳам самарали фойдаланиш ва бошқарув компанияси ташкил этиш нияти борлигини айтиб ўтди. Вилоят раҳбари тегишли мутасаддилар кўмагида яқиндан ёрдам кўрсатилишини маълум қилди ва масъулларга зарур кўрсатмалар берди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram