Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОБОД ВА ФАЙЗЛИ МАҲАЛЛА – ЮРТ КЎРКИ: ВИЛОЯТИМИЗДА УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2023-03-18 13:25:51    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан бугун мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Эрта тонгданоқ вилоятимизнинг ҳам барча маҳаллалари, аҳоли турар жойларида, меҳнат жамоалари, кўча-кўйда ҳашар уюшқоқлик билан бошланиб кетди.

Кўп қаватли уйлар, йўл-йўлаклар, биноларнинг атрофи, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳлар, муқаддас масканлар, болалар майдончаларида тозалаш ишлари авж олди. Барча турар жой мавзелари, маҳаллаларда мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари экилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳашар доирасида Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида ташкил этилган 70 гектарлик “Янги Ўзбекистон” боғида дарахт кўчатлари экиш тадбирида иштирок этди.

Тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Айбек Саидов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят мудофаа ва хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, ёшлар ва ҳарбийлар қатнашдилар.

Умумхалқ хайрия ҳашари кунида вилоятимиз бўйлаб жами 500 минг тупдан кўчат экиш кўзда тутилган. «Яшил макон» лойиҳасининг баҳорги мавсумида вилоят ҳудудида жами 9 миллион 557 минг туп мевали ва манзарали кўчатларни экиш белгиланган бўлиб, бугунги кунга ушбу режа ортиғи билан бажарилди. Ой якунига қадар қўшимча яна 3 миллион туп дарахт экиш режа қилиб олинди.

Вилоят ҳокими шунингдек, Фарғона тумани “Саткак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлди. Хайрулло Бозоров ҳашарчилар билан мулоқот қилди,“Саткак” зиёратгоҳи ҳудудида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram