Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ҲАМДА ХАЛҚ САЙЛЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-03-20 18:53:36    310

PDF юклаш
Чоп этиш


Янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи ҳудудида бугун эрта тонгдан байрам тадбири ҳамда халқ сайллари ташкил этилди.

“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори билан ўтказилган байрам тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Дастлаб вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кўклам нафаси уфуриб турган майдонда ташкил этилган ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатларини намоён этган байрам декорациялари, миллий ҳунармандчилик буюмлари, баҳорий таомлар кўргазмаларини кўздан кечирди.

Тантанали байрам тадбирининг бадиий қисмида сўз олган вилоят ҳокими байрам иштирокчиларини, барча вилоятимиз аҳлини шарқона янги йил – Наврўз байрами билан самимий табриклади.

Бу йилги байрам барча шаҳар ва қишлоқларимизда умумхалқ сайллари тарзида ўтаётгани, гўзал ва сўлим Шоҳимардонда бошлаб берилган сайллар, эзгу амаллар бугун вилоятимизнинг ҳар бир маҳалласига кўчгани, дошқозонларда сумалаклар солиниб, халқимиз катта хурсандчилик билан Наврўзга пешвоз чиқаётганлиги қайд этилди.

Хайрулло Бозоров Наврўз ўзининг буюк қудрати билан табиатни уйғотаётган бўлса, Муҳтарам Президентимиз бошчиликларида мамлакатимизда олиб борилаётган адолатли сиёсат ҳамда халқ розилиги йўлидаги буюк ислоҳотлар жамиятни, халқимизнинг онгу тафаккури, беқиёс салоҳиятини уйғотаётганлигини, эртанги кунимизга, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз ҳар доимгидан ҳам мустаҳкам бўлиб бораётганлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокими барча фарғоналикларни 30 апрель куни юртимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ референдумида фаол иштирок этишга чақириб, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури устувор мақсад қилиб олинган янги Конституция халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлиши билан аҳамиятли эканлигига эътибор қаратди.

Байрам тадбирида элимиз суйган хушовоз хонандалар Ботир Қодиров, Нилуфар Усмонова, Гуласал Абдуллаева, Ҳулкар Абдуллаева билан бирга Илҳом Иброҳимов, Икромжон Абдуллаев, Яҳёбек ва Муҳсинбек Мўминовлар ижросидаги дилрабо тароналар, кўнгилочар дастурлар, бадиий ҳаваскорлик ва фольклор жамоаларининг чиқишлари барчага байрамона кайфият, кўтаринкилик бахш этди.





















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram