Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ АЧИЛБАЙ РАМАТОВ СЎХ ТУМАНИДА БЎЛДИ

×

 2023-05-19 19:32:34    261

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ачилбай Раматов, Республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари ва мутасаддилари билан бирга бугун Сўх туманида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ачилбай Раматов дастлаб Жавпая массивида қўшимча ўзлаштирилаётган янги ер майдонларида ташкил этилган интенсив ўрикзорда бўлиб, ҳудуд аҳолиси ва туман фаоллари билан мулоқот қилди.

Президентимизнинг фойдаланилмаётган ерларда ирригация ишларини бажариш ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, кам сув талаб қиладиган экинлар экиш ҳисобига ўзлаштириш, бу ерларни ёшларга бўлиб бериш орқали уларни иш билан, даромад билан таъминлаш борасидаги топшириқларидан келиб чиққан ҳолда 2022 йил бошида ўзлаштиришга киришилган Жавпая массивида жами 1000 гектарга яқин ер фойдаланишга киритилмоқда.

Массивнинг юқори қисмида тоғлар бағрида эса ўрик боғи барпо этилди. Ҳозирги кунда биринчи босқичда 230 гектар ерга хориждан келтириб экилган ўрик кўчатлари куртак отди. Ҳудудда томчилаб суғориш тизими ўрнатилди. Янги ўрикзор, 50 сотихдан лотларга ажратилиб, кооперация усулида маҳаллий аҳолига, ишсиз ёшларга ажратиб берилди. Ўрик қаторлари ораларига полиз экинлари, ошқовоқ, дуккакли экинлар экилмоқда.

Бош вазир ўринбосари Давлатимиз раҳбарининг Сўх туманига ва сўхликларга бўлган алоҳида эътиборларини қайд этиб, ҳозирги кунда туманда амалга оширилаётган катта янгиланишлар ва бунёдкорликлар кўламини янада ошириш, ечим талаб этиладиган масалаларни тезкор ҳал этилишига кўмаклашиш борасида барча имкониятлар ишга солинишини таъкидлади.

Туманда амалга оширилаётган ишлардан, тақдим этилаётган даромад топиш имкониятларидан мамнуниятларини изҳор қилган сўхлик аҳоли вакиллари, яратиб берилаётган шароитлар учун Давлатимиз раҳбарига чексиз миннатдорчилик билдирдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram