Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЖАВПАЯ МАССИВИДА ЎЗЛАШТИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ЕР МАЙДОНЛАРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ИНТЕНСИВ ЎРИКЗОРДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2023-05-24 19:50:24    275

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Сўхнинг Жавпая массивида бўлиб, ўзлаштирилаётган янги ер майдонларида ташкил этилган интенсив ўрикзорда олиб борилаётган иш жараёнлари билан ҳам танишди.

Маълумки, ушбу массивнинг юқори қисмида ўрик боғи барпо этилди. Ҳозирги кунда биринчи босқичда 230 гектар ерга хориждан келтириб экилган ўрик кўчатлари куртак отди. Ҳудудда томчилаб суғориш тизими ўрнатилди. Янги ўрикзор 50 сотихдан лотларга ажратилиб, кооперация усулида маҳаллий аҳолига, ишсиз ёшларга ажратиб берилди.

Ҳозирда ўрик қаторлари ораларига экилган ловиялар авж уриб ўсмоқда, шу билан бирга олий навли ошқовоқ уруғи экишга киришилмоқда.

Ғазнов МФЙда яшовчи Зикрихон Қўшоқова ҳам мазкур ўрикзордан 50 сотих олиши ҳисобига оиласининг 6 нафар аъзо банд бўлди. Ўрик ораларига экилган ловия кўкка бўй чўзмоқда. Вилоят ҳокими билан суҳбатда ҳам Зикрихон опа Давлатимиз раҳбарининг эътиборлари билан туманда улкан ишлар амалга оширилаётганлиги ва бундан ҳудуд аҳолиси мамнун бўлиб, меҳнат қилиш эвазига доимий даромад манбаига эга бўлиш имконияти яратилганлигини таъкидлади. 

Шу жойда ер эгасига айланган аҳоли вакиллари ҳамда масъуллар иштирокида муҳокама мулоқоти ҳам ўтказилди. Ерларда ҳайдов ишларини жадал олиб бориш, ҳар бир кўчатни пастки қисмидаги баргларидан тозалаш, ўрик қатор ораларига ошқовоқ экиш каби ишларни ҳамжиҳатлик билан вақт йўқотмасдан қисқа муддатларда амалга ошириш, якуний ҳосилга барака бериши ва пировардида оилалар бюджетига бу йилданоқ сезиларли даромад олиб келиши қайд этилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram