Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

×

 2018-07-17 08:56:41    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги ушбу мамлакат делегацияси билан учрашди. Унда икки давлат вазирлик ва идоралари, иқтисодий тузилмалари раҳбарлари иштирок этди. 

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон – Тожикистон учрашувига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди. 

Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик халқларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб берадиган, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва изчил ривожланишни таъминлашда асосий омил бўладиган даражага кўтарилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтарди. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича муҳим келишувларга эришилди. 

Кейинги пайтларда барча соҳаларда ҳамкорлик кенгаймоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида ўзаро савдо айланмаси ўтган йилга нисбатан 35 фоизга ўсгани бу борадаги ишларнинг амалдаги ифодасидир. 

Учрашувда икки мамлакат иқтисодиёти бир-бирини тўлдириши ва соғлом рақобат юзага келишида яқин қўшничилик ва транспорт қатновининг арзонлиги муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. 

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда ҳамкорликни янада фаоллаштириш мақсадида ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда икки мамлакат ҳудудида ишбилармонлар фаолияти учун мақбул шароитлар яратишга келишиб олинди. 

Томонлар март ойида Душанбеда имзоланган келишувлар ва Президентимизнинг Тожикистонга давлат ташрифи якунлари бўйича имзоланган шартномалар ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратди. 

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг мамлакатимизга ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида “Тожикистонда ишлаб чиқарилган” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон –Тожикистон бизнес форумининг ўтказилиши қўллаб-қувватланди. Ижтимоий-маданий соҳалардаги ҳамкорлик азалдан дўст ва яқин қўшни бўлган ўзбек-тожик халқларининг дўстлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди. Икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, амалий ва самарали натижадорликни ошириш учун барча чора-тадбирлар кўрилади.

Бош вазирлар бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон – Тожикистон учрашуви ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтариш, мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг янги истиқболларини очишига ишонч билдирдилар.  

Маъсуджон Сулаймонов, Аъло Абдуллаев (сурат) ЎзА