Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти делегациясининг Жанубий Корея Республикасига жорий йилнинг 24-26 июль кунлари ташрифи якунлари тўғрисида

×

 2018-08-04 22:30:24    153

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича берган топшириқларини ўз муддатида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, Фарғона вилоятини Инвестицион Марказга (Ҳаб) айлантириш, Жанубий Корея Республикасининг Инчеон ва Гванджу шаҳарлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида жорий йил 24 июль куни вилоят ҳокими раҳбарлигидаги Фарғона вилояти делегацияси Жанубий Корея Республикасида бўлди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Жанубий Корея давлат идоралари ва ишбилармон доира вакиллари, салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар ўтказилишида Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси В.В.Фен катта ёрдам кўрсатди ҳамда барча учрашувлар давомида вилоят делегациясига ҳамроҳлик қилди.

Фарғона вилояти ҳокими раҳбарлигидаги делегация томонидан 24-26 июль кунлари, яъни уч кун давомида Жанубий Корея Республикасининг Сеул, Инчеон, Гванджу, Хвасон ва Почеон шаҳарлари раҳбарлари билан учрашувлар ташкил қилинди.


Учрашувлар давомида Инчеон шаҳрида ташкил этилган энг катта саноат зонаси ҳисобланган “Инчеон” эркин иқтисодий зонасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар билан танишиш билан бирга Фарғона вилояти ҳамда “Инчеон” ЭИЗ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Инчеон шаҳрида “Evergreen Motors Group” компанияси ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон-Корея бизнес марказига ташриф давомида марказда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун ташкил этилган доимий кўргазма зали билан танишилди ҳамда мазкур бизнес марказ билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш ва бунинг натижасида Фарғона вилоятининг Жанубий Корея Республикасига маҳсулотлар экспортини ошириш ва вилоятга Жанубий Корея Республикасидан инвесторларни жалб этиш бўйича музокоралар олиб борилди.




Вилоят делегациясининг Гванжу шаҳри мэрияси ва Гванджу Савдо-Саноат Палатаси раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашув давомида томонлар иқтисодий, ижтимоий, маданият, тадбиркорлик соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш, шунингдек, Фарғона вилоятини Инвестицион Ҳабга айлантириш бўйича жуда кўплаб, йирик тадбиркорларни бирлаштирган Гванджу Савдо-Саноат Палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Почеон шаҳри мэрияси билан ўтказилган учрашув якунларига кўра Фарғона вилояти ва Почеон-Си шаҳар ҳокимяти ўртасида имзоланган меморандумга асосан Қўқон шаҳри ва Почеон-Си шаҳри ўртасида ўзаро қардошлик алоқалари ўрнатилди. Бунда, икки шаҳар ўртасида иқтисодий, ижтимоий, инвестицион ва туризм алоқаларини ривожлантириш ва яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилди. Хвасон шаҳрига ташриф давомида Хвасон шаҳри Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, Фарғона вилоятига Хвасон шаҳри тадбиркорлари томонидан инвестиция киритиш масалалари келишиб олинди.



Тадбир давомида “POSCO Daewoo” компаниясининг Фарғона вилоятидаги фаолияти ва келгусида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Жанубий Кореянинг йирик компанияларидан бири бўлган “Korea Heating Corporation” президенти жаноб Пак Ёнг Хьюн билан бўлиб ўтган учрашувда Фарғона вилоятининг айрим шаҳарларида иситиш тизимларини реконстукция қилиш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш орқали Жанубий Кореянинг “KOICA” грантини қўлга киритиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Шунингдек, Фарғона шаҳрида тўрт юлдузли меҳмонхона ва замонавий кўп қаватли турар жой комплексларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича Жанубий Кореянинг “Chung Construction Design Group” компанияси билан олиб борилган музокоралар якунларида меморандум имзоланди.

“Sang Myong” компанияси билан тузилган келишувга асосан Учкўприк туманида Соғломлаштириш (санатория) туризм маркази ва тиббиёт клиникаси мажмуасини (жами 12 гектар) ташкил этиш ҳисобига тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши режалаштирилди.

“Doori Enginering” компанияси билан Фарғона туманидаги “Боҳодир Агросаноат” МЧЖ корхоналари ўртасида имзоланган келишувга кўра, 50 гектар ер майдонида замонавий гидропоника усулида иссиқхона ташкил этиш ва келажакда иссиқхонада етиштирилган маҳсулотларини Жанубий Кореяга экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди.

“Crechiko” компанияси томонидан Фарғона вилоятидa йирик паррандачилик комплексини ташкил этиш ҳисобига йилига 10 минг тонна товуқ гўшти ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

“Taeho Machinery” компанияси билан Фарғона туманидаги “Боҳодир Лоғон Текстил” ҚҚ корхонаси ўртасида имзоланган келишувга асосан, трикотаж ишлаб чиқариш линиясини ташкил этиш ва тайёр маҳсулотларни Жанубий Кореяга экспортини йўлга қўйиш бўйича шартнома имзоланди.

“UKO Global Light” компанияси билан имзоланган меморандумга кўра, Фарғона шаҳрида чиқиндини қайта ишлаш ва ундан энергия ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга оширилади ва қўшма корхона ташкил этилади.

“Sang Myong” компанияси ва Учкўприк туманидаги “Меҳригиё” корхонаси ўртасида эришилган келишувга кўра, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш логистика ва савдо маркази ташкил этилади.

“Century” компанияси томонидан имзоланган меморандумга асосан вилоятдa катта ҳажмдаги саноат совутгичлари (чиллер) ва кондиционерлар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

“Easy Industries Co” компанияси билан тузилган келишувга кўра, Фарғона шаҳрида скотч ва скотч маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

“Сhammidang Co., Ltd компанияси томонидан Фарғона шаҳрида бир марталик хўжалик қўлқоплари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширилади.

Шунингдек, қуёш батареялари ўрнатиш ва ундан муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш, кейинчалик қуёш батареялари ишлаб чиқариш заводини қуриш борасида “UKO Global Light” компанияси билан Фарғона шаҳар ҳокимлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди