Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Юксак эътироф эзгу мақсадларга қанот

×

 2018-09-05 11:56:59    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш борасидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз Президентимиз Фармонига асосан тақдирланганлар сафида вилоятимиз вакиллари ҳам бор.

Вилоят тадбиркорлар маркази катта мажлислар залида мукофотланган юртдошларимизни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев сўзга чиқди ва йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрам билан муборакбод этди. 

Тадбирда Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонига асосан мукофотланган ҳамюртларимиз номи эълон қилинди.

Тақдирланганларга давлатимизнинг юксак унвон ва мукофотларини вилоят ҳокими Ш.Ғаниев тантанали топширди.

– Бу йил менинг ҳаётимда унутилмас лаҳзаларга бой бўлмоқда. Аввало, Президентимизнинг июнь ойида корхонамизга ташриф буюргани жамоамиз учун жуда аҳамиятли воқеа бўлиб қолади. Бу таассуротларни ҳали унутганим йўқ, – дейди «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳибаси, Марғилон шаҳридаги «Наримтекс» қўшма корхонаси директори Наргизахон Аминова. – Эндиликда эса давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлганимдан чексиз ҳаяжондаман. Бу эътирофлар келгуси мақсадларимизга қанот бўлади. Экспорт борасидаги ташаббусларимизни янада кенгайтириш орқали фаолиятимизни ривожлантириб, бу ишончни оқлаймиз.

– Муҳтарам Юртбошимиз кичик меҳнатларимизни жасорат деб баҳолади. Шунинг ўзи ҳам инсони азиз юртда яшаётганимиздан далолатдир, – дейди «Жасорат» медали соҳибаси, Ёзёвон туманидаги ҳунарманд-тикувчи Нодирахон Ахмадалиева. – Ўн тўрт йилдан бери ҳунармандчилик билан шуғулланаман. Биз тадбиркорларга яратилган имкониятлардан кенг фойдаланиб, ютуқларга эришяпмиз. Бу нафақат менга, балки менинг ёнимда турган шогирдларим ва, яқинларимга берилган мукофотдир.

   Юксак мукофот эгалари сафида навқирон авлод вакилларининг борлиги ҳам диққатга сазовордир. Улардан бири, Қува туман кўп тармоқли марказий поликлиника умумий амалиёт шифокори Жавоҳир Солиев мамлакатимизда таъсис этилиб, илк маротаба топширилган “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди:

– Мустақиллигимизнинг 27 йиллик айёми менинг ҳаётимда унутилмас бўлиб муҳрланади. Президентимиз  меҳнатларимни юксак мукофотга лойиқ топганидан фахрланиб, олдимга улкан мақсадларни қўйдим. Келажакда халқимиз саломатлигини асраш, тиббиётимизни ривожлантириш йўлида бор куч-қудратимни ишга соламан.

Тақдирлаш маросимида санъат усталари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.