Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Халқ билан мулоқотнинг таъсирчан усули

 2018-09-05 12:14:35    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Одамларнинг дардини тинглаш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш ва унга ечим топиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашда муҳим аҳамиятга эга.

Шу жиҳатдан мамлакатимизда халқ билан мулоқот тамойилининг қисқа вақтда жамият ҳаётида ўз ўрнини топгани, аҳолининг ишончига сазовор бўлгани ҳам эътиборга лойиқ. Айниқса, фуқароларнинг дарду ташвишларини ўрганишда давлат органлари, мутасадди идоралар масъулларининг ҳозир бўлиши мурожаатларни қисқа вақтда ҳал этиш имконини бермоқда.

 Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи вилоятимиздаги саккизинчи ҳудуд сифатида Бувайда туманида фаолият олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳи томонидан 55 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганиш ишлари ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ислом цивилизацияси маркази, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва бошқа ташкилотлар раҳбарияти таркибидан иборат 11 та гуруҳ бувайдаликларнинг ҳаёти билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширмоқдалар.

25 – 30 август кунлари олиб борилган ўрганишлар натижаларига кўра, туманда турли йўналишларда жами 5152 та муаммолар аниқланди.

Жумладан, табиий ва суюлтирилган газ бўйича 912 та муаммоли масалалар кўтарилган бўлиб уларнинг 890 таси ҳал этилган. Аҳолига 953 дона маиший газ баллонлари тарқатилиб, 2352 дона газ баллонлари 117,6 тонна  суюлтирилган газ билан тўлдириб берилди.

Электр таъминотини яхшилаш бўйича туманга 2 дона 100 кВа қувватли трансформатор пунктлари ҳамда 104 та таянч бетонлар, 150 дона металл конструкциялари, 31 дона комутацион аппаратлар олиб келинди. Туманнинг Ингирчоқ, Пишагар, Бувайда, Чўтака, Юқориманғит, Турк, Бегобод, Понсод, Туман, Олтинқўрғон, Жийдали, Шўрқишлоқ маҳаллаларида таянчларни ўрнатиш ва тармоқ тортиш, шунингдек, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида тумандаги жами 15 та маҳаллалардаги 5856 та аҳоли хонадонларининг, 4 та ижтимоий соҳа муассасалари ва 61 та тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти яхшиланди.

 Тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида туманда 12 та ичимлик сув минораси таъмирланди. 10 км траншея қазилди, 15,7 км полиэтелин тармоғи етказиб берилди ҳамда 7,7 км тармоқ тортилди. 10 дона сув насоси ўрнатилиб, 1 та қудуқ махсус компрессор ёрдамида таъмирланди. Амалга оширилган ишлар натижасида қўшимча 1342 та хонадон ёки 5368 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланди.

Ўрганишлар давомида кўчалардаги ички йўллар бўйича аҳолидан 210 та мурожаатлар келиб тушган. Уларни бартараф этиш бўйича 34 та МФЙ ҳудудидаги 49 та кўчаларда 13,58 км ички йўллар шағаллаштирилди, 2 та кўчада 0,29 км ички йўллар асфальтланди.

Туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида умумхалқ ҳашарлари ҳам ташкил этилди. Ўтказилган ҳашарларда 67,5 гектар ер майдонлари ободонлаштирилиб, 51,8 км ариқ ва зовурлар тозаланди. Ҳашар йўли билан 9,5 км масофада қазиш ишлари амалга оширилди. 41 нафар эҳтиёжманд оилалар, якка ёлғиз қарияларнинг уй-жойлари таъмирланди, 54 та таълим муассасалари, 34 та мактабгача таълим муассасалари ободонлаштирилди. 187,4 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилар чиқариб ташланди.

Мелиорация тадбирлар бўйича Бувайда, Бегобод, Таррачи, Қум, Янгиқадам, Ёшларобод, Жов, Янги қишлоқ, Қорақум ва Найман МФЙ ҳудудларида 22 хонадон фуқаролари томонидан билдирилган муаммолар юзасидан 8,2 км коллектор-дренаж тармоқларида таъмирлаш-тиклаш тадбирлари бажарилиб аҳоли томорқаларининг 320 га майдондаги ер ости сизот сувлари сатҳи пасайтирилди. Бачқир, Бувайда, Араб, Қўрғонобод, Таррачи, Янгихаёт, Оқтепа, Оққўрғон, Додхоҳ, Шўр, Пошшопирим, Ҳасанқўрғонча, Юқори Манғит, Янгиқишлоқ, Беглар, Ойимқишлоқ, Турк, Олтинқўрғон, Янгиҳаёт, Араб, Туман, Бегобод, Шўрқишлоқ МФЙ ҳудудларида яшовчи 86 хонадон томорқаларини суғориш учун оқин суви етказиб берилди.

Туманда ўтказилган тиббий кўрикда касаллик аниқланган 4860 нафар фуқарога амбулатор тарзда, 260 нафар фуқарога туман марказий шифохонасида, 34 нафар фуқарога вилоят шифохоналарида, 2 нафарига республика ихтисослаштирилган шифохонасида даволаниш учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, 39 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси ва 4 нафарига қўлтиқтаёқ, 6 нафар фуқарога эшитиш аппарати тақдим этилди. Икки нафар фуқарога ногиронлик гуруҳи белгиланди. Аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалаларида келиб тушган муаммоларни бартараф этиш мақсадида 253 та оилаларга 54 млн. 200 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам тарқатилди. 16 нафар фуқароларга жами 26,4 млн.сўмлик ижтимоий нафақалар тайинланди. “Ҳар бир оила-тадбиркор” Дастури доирасида 67 нафар фуқароларга  617 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Олиб борилган ишлар натижасида кўп қаватли уйлар олдига қурилган 10 га яқин ноқонуний қурилмалар бартараф этилди. 6 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми тўлиқ таъмирланди ҳамда 2 та болалар майдончалари ташкил этилди. Шунингдек, Яшнаробод МФЙнинг Келажак кўчасида 2 та, Бувайда  МФЙнинг Гузар кўчасида 3 та, Янгиқўрғон МФЙнинг Чустий кўчасида 1 та кўп қаватли уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш, 2 та болалар майдончалари қуриш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш, ишлари бажарилмоқда.

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Адҳамжон УМАРОВ.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.