Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури: Гўзаллик яратувчи Дилафрўз

×

 2018-09-20 11:55:43    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Бувайда туманининг Беглар қишлоғида яшовчи 47 нафар тадбиркор ўз хонадонларида иссиқхона ташкил қилиб, қишин-ёзин аҳоли дастурхонини бодринг, қалампир, памидор ва бошқа резавор экинлар билан таъминламоқда. Албатта, қилинган меҳнатга яраша топилаётган даромад ҳам кўнгилдагидек бўлаётгани боис маҳалла йилдан йилга обод бўлиб, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалиб боряпти.

Маҳалладаги 955 та оиланинг ярмидан кўпи тадбиркорлик билан шуғулланади, десак ишонаверинг. Дилафрўз Эрматова ҳам ана шундай тиниб-тинчимас фидойилардан бири.

Учкўприк туманининг Ҳасанқора қишлоғида туғилган Дилафрўз уста дурадгор Машрабжон ака ва Лутфинса аялар хонадонига келин бўлиб тушгач, уйда бекор ўтиришни ўзига эп кўрмади. Ғайрат-шижоатли, изланувчан  келин маҳалладаги коллежни битирган қизлар билан тикувчилик цехи ташкил қилиш ниятини турмуш ўртоғи Абдураҳмонга айтганда уни қўллаб-қувватлади. Оила имкониятидан келиб чиқиб Хитойда ишлаб чиқарилган 4 та тикув машинаси сотиб олиб, ишни бошлаб юборди.

Ўтган вақт ичида мазкур цехда маҳалладаги 30 нафарга яқин қиз-жувонлар касб сир-асрорларини пухта ўрганишди ва бугунги кунда улар ҳам мустақил тикувчилик фаолияти билан шуғулланишмоқда.

Ҳозирги кунда цехда 5 нафар қизлар меҳнат қилишяпти. Шогирд тикувчилардан Дилшода Остонақулова билан Дилфуза Асророва ён қўшни. Бири Қўқон давлат педагогика институти ва яна бири Фарғона политехника институти 2-босқич талабалари. Вақт топди, дегунча чиқишиб, иш билан машғул бўлишади. Дилфуза ёзги таътилда деярли ҳар куни устозидан касб сир-асрорларини ўрганди.

Цехда ишлаб чиқарилаётган бежирим дизайн ва юқори сифат уйғунлигида тайёрланган маҳсулотларга  Сурхондарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳам харидорлар бор.

Дилафрўз келгусида цех фаолиятини янада кенгайтириб, 10 та ишчи ўрни яратиш, маҳсулот турини кўпайтириш ва сифатини оширишни мақсад қилган. Бунинг учун “Универсалбанк”дан 25 млн сўм имтиёзли кредит олиш учун  бизнес-лойиҳа тайёрлаб, топширган. Ушбу кредит амалга ошса ёш тадбиркор хориж тикув машиналари ва материаллар сотиб олиш ниятида. 

 

Зайлобиддин ЙИГИТАЛИЕВ,

“Фарғона ҳақиқати” мухбири.

Суратда: ёш тадбиркор Дилафрўз Эрматова шогирдлари билан.

Муаллиф олган сурат.