Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона шаҳри ва Фурқат туманларини ўрганиш бўйича якуний йиғилиш бўлиб ўтди.

×

 2018-11-05 12:06:24    198

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 1 ноябрь куни Фарғона вилояти ҳокимлиги биноси катта мажлислар залида Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона шаҳри ва Фурқат туманининг ижтимоий-маънавий жиҳатдан ўрганилиши якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Республика ишчи гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси У.Исмоилов, ишчи гуруҳ аъзолари, вилоят ва шаҳар-туман секторлар раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, вилоят ва шаҳар-туман ташкилот-корхона раҳбарлари, “Маҳалла” жамғармаси раиси, Ёшлар Иттифоқи вилоят ва туман бўлимлари раислари, депутатлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев олиб борди. 21-31 октябрь кунлари ўрганилган ҳолат юзасидан У.Исмоилов ахборот берди. Ахборотга кўра, Республика ишчи гуруҳлари томонидан Фарғона шаҳридаги
70 та ва Фурқат туманидаги 34 та маҳаллаларда аҳоли билан мулоқот қилинди, жами 315 та ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати атрофлича ўрганиб чиқилган.

Натижада ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминоти, йўлларни тартибга келтириш, кўчаларни ободонлаштириш, аҳолининг соғлиғи ва бошқа шу каби кундалик ҳаёти билан боғлиқ Фарғона шаҳрида 8 400 дан ортиқ, Фурқат туманида эса, 2 900 дан зиёд муаммолар аниқланди. Ҳар иккала худудда аниқланган муаммоларнинг 85 фоиздан ортиғи ўз ечимини топди.

Хусусан, Фарғона шаҳрининг сув етиб бормаган кўчаларига жами 7,5 км ичимлик сув тармоғи тортилди ва 5 км оқава сув тармоғидаги носозликлар бартараф этилди.

Шаҳарнинг 15 та маҳаллаларида газ тармоқларидаги босим меъёрига келтирилиб, 10 мингга яқин хонадонларнинг табиий газ таъминоти яхшиланди, 763 та хонадонларнинг газ баллонлари
15,2 тонна суюлтирилган газ билан тўлдириб берилди.

Электр таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида
9 км электр узатиш тармоқлари таъмирланди, 13 та мавжуд трансформаторлар таъмирланди, 4 та янги трансформаторлар
ва 71 та темир бетон таянч столбалари ўрнатилди. Бунинг натижасида 1 765 та хонадон, 78 та ижтимоий соҳа объектлари ва 21 та тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти яхшиланди.

Шаҳарнинг 14 та кўчаларида жами 12,3 км узунликдаги йўллар шағаллаштирилди, 514 та хонадонларнинг шароитлари яхшиланди,
1,7 км масофадаги йўлларга асфальт ётқизиш ишлари бажарилди.

Шаҳарда аҳолини, айниқса ёшларни китоб ўқишга жалб қилиш, уларнинг маънавий билимларини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 4 та халқ кутубхоналари ташкил этилди ҳамда интернет тармоғига уланди.

Шаҳар бўйича 600 га яқин фуқароларнинг бандлиги таъминланди, шундан 165 нафар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 382 та корхона ва ташкилотларга ишга юборилди, 106 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига
“Ҳар бир оила - тадбиркор” Дастури доирасида 8 млрд. 320 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Бундан ташқари, шаҳар аҳолисини касбга йўналтириш масаласида 128 нафар ҳунарманд аёлларга 600 нафар ишсиз
хотин-қизлар бириктирилди. Шунингдек, 100 нафар тикувчи аёлларга имтиёзли кредитлар асосида замонавий тикув машиналари берилиши ташкил этилди. Шунингдек, 8 та тикув цехлари ишга туширилиб, уларда 85 та янги иш ўринлари яратилди.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари томонидан 22 мингдан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятидаги 61 нафар фуқароларга 1 млрд. 85 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши бўйича ҳужжатлар тайёрланди.

Соҳа мутахассислари ва тадбиркорлар билан биргаликда
110 млрд. сўмлик иқтисодиётнинг саноат, хизмат кўрсатиш, қайта ишлаш соҳаларида 40 та лойиҳалар ишлаб чиқилди. Бу лойиҳалар амалга оширилса, 430 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланди.

Фурқат тумани бўйича эса 2 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 85 та ичимлик суви
ва 3,2 км оқава суви тармоғидаги носозликлар бартараф этилди.

Электр таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида
3,2 км электр узатиш тармоқлари, 5 та янги трансформатор ва 93 та бетон таянч столбалари ўрнатилди. Бунинг натижасида 8 минг 405 та хонадонлар, 6 та ижтимоий соҳа муассасалари ва 23 та тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти яхшиланди.

Аҳолига 406 дона газ баллонлари тарқатилди, 3 669 та оилалар газ баллонлари суюлтирилган газ билан тўлдирилиб берилди.

Меҳнат ярмаркаларида
749 нафар фуқаролар доимий иш билан таъминланди, 310 нафари мавсумий ишларга жалб қилинди, 404 нафарига эса, меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

“Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятини турли йўналишларда бошлаш ниятида бўлган 24 нафар фуқарога 589,3 млн. сўм, “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури бўйича 21 нафар ёш тадбиркорларга 800 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Бундан ташқари, 17 нафар шахсларга 316 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиши бўйича ҳужжатлар тайёрланди.

Тиббиёт ходимларини жалб этган ҳолда ташкил этилган “Саломатлик тадбири” давомида 8 432 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

26 октябрь куни “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” шиори остида кўтаринки руҳда тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят бошқармаси ва туман адлия бўлими, давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ бўлимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бандлик бўлимлари, давлат хизматлари маркази ва бошқа идоралар масъул ходимлари томонидан 1 минг 254 нафар аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, маслаҳат берилди.

Ўрганишлар жараёнида секторлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Масалан, Фарғона шаҳрининг 1-секторида 4 164 та, 2-секторида – 1 680 та, 3-секторида – 1 576 та ва 4-секторида – 1 042 та муаммо; Фурқат туманининг 1-секторида эса 1 093 та, 2-секторида –
655 та, 3-секторида – 458 та ва 4-секторда – 300 та муаммо аниқланди.

Аҳолининг, ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати ўрганилиб, улардаги камчиликлар муҳокама қилинди. Конкрет мисоллар ёрдамида тегишли масъул шахслар, раҳбарларга вазифалар юклатилди.

Йиғилишда кўпқаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида олиб борилган ишлар, ногиронларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли хонадонларини ичимлик суви билан таъминлаш, уй-жой учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, табиий газ босимини кўтариш, кам таъминланган оилалар яшайдиган ётоқхонада мавжуд муаммоларни ечиш бўйича масалалар аниқ мисоллар орқали таҳлил қилинди.

Айниқса, қиш мавсумига тайёргарлик масаласига жиддий эътибор қаратилди. Жумладан, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси, вилоят перинатал маркази иссиқлик тизимлари мавсумга тайёр эмаслиги аниқланди. Вилоят тери-таносил касалликлари диспансери биноси том қисмидан чакки ўтиши, том қисми мукаммал таъмирлашга муҳтож эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек, шаҳардаги 47 та мактаблардан 3 таси, 81 та мактабгача таълим муассасаларидан 6 таси
куз-қиш мавсумига тайёр эмас. Ушбу таълим муассасаларининг том қисми шиферларини, дераза ва эшикларини алмаштириш ҳамда канализация қувурларини янгилаш зарурлиги аниқланди. Ҳозирги кунда ушбу муассасаларга қурилиш-пудрат ташкилотлари бириктирилиб, муаммолар тез кунда бартараф этилиши белгиланди.

Шунингдек, шаҳардаги 1- ва 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, “Нефтчи” ПФК тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби иссиқлик тизимлари ҳам мавсумга тайёр эмаслиги, шаҳарда мавжуд 1 274 та кўп қаватли уйларни ҳам куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари ташкил қилинмаганлиги айтилди.74 та кўп қаватли уйларнинг том қисми, ертўлалари, йўлакларидаги фрамугалари, иссиқлик тизими таъмирга муҳтож.

Фурқат туманида ҳам кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинмаган. 10 та
кўп қаватли уйларда 168 та хонадонлар мавжуд бўлиб, унда
592 нафар фуқаролар истиқомат қилади.

Шўр МФЙ ҳудудидаги Тинчлик қишлоғида 4 та кўп қаватли уйларнинг 2 520 м.кв. том қисмини таъмирлаш ва 20 та темир эшик ўрнатиш ишлари режалаштирилди. Ушбу ишларни амалга оширишга 404 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Шунингдек, вилоят бюджет муассасаларига 2018-2019 йил
куз-қиш мавсуми учун 60,3 минг тонна кўмир ва брикет маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, режа 95 фоизга бажарилган.

12 кун ичида алоҳида Ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларидаги ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларнинг мавсумга тайёрлиги ҳолати атрофлича ўрганиб чиқилди.

Натижада вилоят бўйича жами 2 135 та ижтимоий объектлардан 634 таси (яъни 301 та боғча, 260 та халқ таълими муассасалари
ва 72 та тиббиёт муассасалари) ҳамда мавжуд 3 129 та кўп қаватли уйлардан 266 таси мавсумга тайёр эмаслиги аниқланди. Ишчи гуруҳи ташаббуси билан ушбу муассасаларда қишга тайёргарлик ишлари ташкил этилди ва назоратга олинди.

31 октябрь ҳолатига умумий ҳисобда 382 та объектларда мавсумга тайёрлаш ишлари якунланди. 165 та боғчалар, 166 та халқ таълими муассасалари, 51 та ҚОПлар ва поликлиникалар ҳамда 135 та кўп қаватли уйлар қишга тайёр ҳолатга келтирилди. Қолган 252 та муассасаларда ва 131 та кўп қаватли уйларда эса, бошланган таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Юқорида амалга оширилган ишлар Фарғона вилояти ҳокимининг ёрдами билан бўлганини таъкидлаб, У.Исмоилов алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Бу рақамлар ортида қанчадан қанча фарзандларимиз, беморлар ва аҳолимиз тақдири ётибди, уларнинг қишни беталофат ўтказиши учун қулай шароит яратилиши турибди. Юқорида айтилган камчиликларни ҳал этишга вилоят ҳокими томонидан 5 ноябрга қадар муддат белгилаб берилди.

Шунингдек, йиғилишда жиноятчилик, ноқонуний никоҳ, ажримлар, суицид каби масалалар ҳам чуқур таҳлил қилинди.

Шундан сўнг музокараларга ўтилди. Фарғона шаҳри ҳамда Фурқат туманининг тўртала сектор раҳбарлари бажарилган ишлар юзасидан ахборот бердилар, галдаги вазифаларга бажонидил киришишга сўз бердилар.

Фурқат тумани ҳокими энг катта муаммолари ишсизлик, коммунал соҳа ҳамда бўш турган объектлардан фойдаланиш эканлигини айтди ва буларга ечим топиш учун бел боғлади. Фарғона шаҳри ҳокими шаҳарнинг маҳаллий бюджетини тўлдириш соҳасидаги камчиликларни ва бошқа муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш бўйича фикр билдирди.

Йиғилишда кўрилган масалаларга Фарғона шаҳри, Гулистон маҳалласи раиси Донохон Мамажонова ҳамда Фурқат тумани “Нуроний” жамғармаси раиси Рустамжон Мелиқўзиевлар сўзга чиқиб муносабат билдирдилар. Улар ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган камчилик, муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, миннатдорчилик изҳор этдилар.

“Натижаларга осонликча эришилмайди, фаолият кўрсатиш пайти келди, фаоллик кўрсатмаган раҳбарлардан воз кечамиз”, - деди вилоят  ҳокими Ш.Ғаниев йиғилиш сўнгидаги якуний сўзда.

Муҳтарам Президентимизнинг сўзи билан айтганда, “Ўзимиз ўзимизга хиёнат қилмаслигимиз, бир-биримизни алдамаслигимиз керак, халқимизга садоқат билан хизмат қилишимиз керак. Шундагина ишимизда унум ва барака бўлади”.

Ушбу йиғилишдан ҳар бир раҳбар ўзига жиддий хулосалар чиқариб, ўз фаолиятини тубдан ўзгартириши, вазиятни ўнглаши, муаммоларни ҳал этиш бўйича тизимли иш ташкил этиши лозим бўлади.

 

 Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати