Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


«Дарё»: Фарғона шаҳри марказидаги уйлар эгалари кўчмай туриб бузилаётгани ростми?

×

 2019-01-24 15:20:27    75

PDF юклаш
Чоп этиш


«Дарё» интернет-нашрига Фарғона шаҳри марказидаги эски уйлар эгалари кўчмай туриб бузилаётгани юзасидан мурожаат келди. «Дарё» мухбири воқеа жойида аҳоли вакиллари ва шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари билан учрашиб, вазиятга ойдинлик киритди.

Фарғона шаҳри марказида, Алишер Навоий, Соҳибқирон Темур ва Фаробий кўчаларида ўндан ортиқ 2 қаватли турар жой бинолари мавжуд. Мазкур уйларнинг энг «янгиси» 1945 йилда фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда биноларнинг том ва пол қисмлари чирий бошлаган, девор, йўлак ва эшик-ромлари таъмирталаб ҳолатда. Умуман, турар жой бинолари эскирган, мукаммал таъмирга ёки қайта қуришга муҳтож.

2019 йилнинг 8 январь куни Фарғона шаҳар ҳокими Ҳамиджон Ҳабибидиновнинг «Фарғона шаҳар Алишер Навоий, Соҳибқирон Темур ва Фаробий кўчалар кесишмасида жойлашган 2 (икки) қаватли маънан эскирган айрим турар ҳамда нотурар бино ва иншоотларни бузиш, шунингдек бузилишдан бўшаган ер майдонларини шаҳар ер захира фондига қайтариш тўғрисида»ги 14-сонли қабул қарори қилинган.

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг қурилиш ишларига масъул мутахассиси берган маълумотга кўра, ушбу қарор асосида дастлаб Алишер Навоий кўчасида жойлашган 8 та турар ва 4 та нотурар жой биноларини бузиш режалаштирилган. Бу борада хонадон эгалари белгиланган тартибда огоҳлантирилган. Хонадон эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни уй-жой билан таъминлаш ва янги манзилларига кўчишларида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилган.

Шу кунгача бузилиши режалаштирилган 8 та уйда яшовчи 62 оиланинг 46 таси янги уй билан таъминланди. Айни пайтда хонадон эгалари тўлиқ кўчириб бўлинган 5 та уй бузилмоқда.

Уйи бузиладиган хонадон эгаларига Фарғона шаҳар Registon кўчасидаги янги қурилган ва тўлиқ таъмирдан чиқарилган 3 ва 4-уйлардан замонавий хонадонлар таклиф қилиняпти. Фуқароларнинг розилиги билан янги хонадонлар уларга расмийлаштириб берилмоқда.

- Алишер Навоий кўчасидаги 38-уйда яшардим. Уйимиз бузилиши муносабати билан бизга Registon кўчасидаги янги қурилган уйлардан хонадон таклиф қилишди. 4-уйдаги 19-хонадонга кўчиб кирдим. 1 хонали уйи борларга 2 хона, 2 хонали уйи борларга 3 хона уй бериляпти. Янги уйларда ҳамма шароит бор, - дейди Наталья Асанова.

Янги уйларга кўчиб ўтган баъзи фуқаролар турар жой биноси ташқи томони (фасади)даги айрим камчиликларга эътироз билдирмоқда.

- Кундан кунга қурилишлар кўпайиб боряпти. Қурилиш соҳасида ҳам янги технологиялар қўлланяпти. Шунинг учун ишимиз мавсум танламай қолди. Куз, қиш ойларида ҳам бинолар қуриляпти. Ҳаво ҳарорати паст вақтда қурилган бинонинг айрим жойларида шўрлашиш ва зах белгиларининг пайдо бўлиши табиий ҳол. Бундай камчиликларни бинонинг ташқи томонини жорий таъмирлаганда бартараф этиш мумкин. Қолаверса, Registon кўчасидаги каби йўл бўйида жойлашган биноларнинг фасад қисми деярли ҳар йили ҳокимият кўмагида таъмирланади, - дейди қурилиш корхонаси мутахассиси Икром Саъдуллаев.

Айрим интернет-нашрларида аҳоли янги уйлар атрофида мактаб, болалар боғчаси, савдо дўконлари каби инфратузилма объектлари йўқлигидан норози бўлаётгани ҳақида маълумот берилди. Аслида эса Registon кўчасидаги 3 ва 4-уйларнинг биринчи қавати тўлиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари учун ажратилган. Уйлар яқинида «Истиқлол» стадиони, футбол мактаби, «Парвоз» номли аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб, вилоят Адлия бошқармаси жойлашган.

Бундан ташқари, аҳолига янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида бу ҳудудда шаҳар ҳокимининг тегишли қарори асосида 200 ўринли болалар боғчаси, ёпиқ сузиш ҳавзаси ва автотураргоҳ қурилмоқда.