Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Халқ қабулхоналарига Cobalt автомобиллари топширилди
2019-01-26 17:40:09 56
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳар ва туман Халқ қабулхоналарига Cobalt автомашиналари топширилди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалхон Ортиқов, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Робияхон Маҳмудова, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Раъно Бойқўзиева, прокуратура, ички ишлар ҳамда солиқ идоралари ходимлари қатнашди.
Вилоятда айни пайтда 4 та шаҳар ва 15 та туман Халқ қабулхонаси аҳолига самарали хизмат кўрсатмоқда. Ўтган давр давомида уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Шаҳар ва туман Халқ қабулхоналарига Cobalt автомобиллари топширилиши ҳам соҳага қаратилаётган доимий эътибор ифодаси бўлди.
— Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва вазифалар юкланди, — дейди вилоят Халқ қабулхонаси мудири Робияхон Маҳмудова. — 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади. Замонавий хизмат автомашиналари чекка қишлоқларда ҳам аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради.