Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонада 2018 йил 24 та тиббиёт муассасаларида 39,7 миллиард сўмликдан зиёд қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди

×

 2019-02-05 10:03:47    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллий бюджетдан 10,3 миллиард сўм ажратилиб, 12 та қишлоқ оилавий поликлиникалари ва тез тиббий ёрдам шохобчалари, “Обод қишлоқ” дастури доирасида эса 20 та муассаса кўркам қиёфа касб этди. Шунингдек, ҳудудларда тиббий хизмат сифатининг самарадорлигига муҳим эътибор қаратилиб, профилактик тадбирлар амалга оширилаётир.

Хўш, бугунги кунда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар одамлар ҳаётида ўзининг самарасини бермоқдами? Вилоятда кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ва ундан аҳолининг розилиги қай даражада? 

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларидан иборат таркибда тузилган Республика ишчи гуруҳининг вилоятда ўтказган ўрганишлари якунлари вилоятда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларнинг кадрлар таъминотини яхшилаш, санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганиш якунлари муҳокама этилди.

Вилоятда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Айни кунларда 19 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 26 та оилавий поликлиника, 89 та қишлоқ оилавий поликлиника, 62 та қишлоқ врачлик пункти, 60 та шифохона, 10 та диспансер ҳамда 46 та вилоят даволаш-профилактика муассасалари аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Муҳокамалар жараёнида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда соҳада қилиниши лозим бўлган қатор вазифалар ҳамда ўз ечимини кутаётган айрим муаммолар ва камчиликларга ҳам эътибор қаратилди.


Хусусан, вилоятда аксарият худудлар учун хос бўлган аҳолини патронаж хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш бўйича ишлар талаб даражасида ташкил этилмаётганлиги, аксарият ҳолларда патронаж хизмати фақатгина тегишли хонадон вакиллари билан суҳбатлашишдан иборат бўлиб қолаётганлиги ва натижада айрим туманларда касалликка чалиниш ҳолатлари кўпайганлиги таъкидланди.

Масалан, 2018 йилда вилоятда туғма нуқсонлар билан туғилган болалар сони 263 нафарни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 46 нафарга ёки 16 фоизга ошган. Айниқса, вилоятдаги 10 та туман ва 1 та шаҳарда бу кўрсаткич ошганлигини кўриш мумкин. Шу билан биргаликда, сессияда вилоятда бирламчи тиббий-санитария ёрдами ҳамда стационар даволаш муассасаларининг ўзаро интеграцияси лозим даражада таъминланмаётганлиги, яъни айрим ҳудудларда тез ёрдам хизматига бўлган чақирувлар ҳақидаги маълумотлар тегишли оилавий поликлиника ёки қишлоқ врачлик пунктларига ўз вақтида етказилмаётганлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Сессияда Республика ишчи гуруҳи вакили, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханованинг ишчи гуруҳи томонидан вилоятда олиб борилган ўрганишлар натижалари юзасидан ахбороти эшитилди.

Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан шаҳар ва туманларда, қарийб 3 кун давомида барча тиббиёт муассасаларининг фаолияти бевосита таҳлил этилди, шифокор ва беморлар билан суҳбатлашилди. Бундан ташқари, маҳаллалардаги 300 дан ортиқ хонадонларда бўлишиб, ётиб қолган беморлар билан бевосита мулоқот қилдилар, уларга тиббий маслаҳатлар берилди ва амалий кўмак кўрсатилди. Республика илмий-амалий тиббиёт марказларининг мутахассислари иштирокида тиббий кўриклар ташкил қилинди. Ўндан зиёд беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.Умуман олганда, Республика ишчи гуруҳи вилоятда тиббиёт соҳада олиб борилаётган ишларни таҳлил этиб, самарадорлигини оширишда амалий кўмак кўрсатди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари давомида аниқланган камчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омилларни аниқлаш ҳамда келгусида уларга йўл қўйилмаслик чораларини кўриш масалаларини муҳокама қилди.

Фарғона вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, муассасалар моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар таъминоти ва салоҳиятини ошириш, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш чораларини белгилаш масалалари юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури атрофлича муҳокама этилиб, тасдиқланди.

Сессия якунида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Н. Исмоилов, Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев иштирок этди.

М. Сулаймонов, ЎзА