Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Жорий йилда Фарғона вилоятида 55 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади

×

 2019-02-27 19:58:08    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган устувор йўналишлар ижросини таъминлаш борасидаги муҳим вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

Унда сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Т. Мадумаров, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ф. Қосимов ва бошқалар мазкур Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича мамлакатимиз ҳудудлари ва тармоқларда муҳим вазифалар белгилангани, хусусан, ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани таъкидланди.

Тадбирда Давлат дастурида белгиланган топшириқларни ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлашда тизимли мониторинг олиб бориш механизмларини янада кучайтириш, аҳоли бандлиги ва реал даромадларни изчил ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш йўналишидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Мамадалиевнинг таъкидлашича, жорий йилда вилоятда 55 минг 674 та янги иш ўрни яратилади. Меҳнат бозорида фаол тадбирларни амалга ошириш натижасида эса 34 мингта фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эришилади. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятга 37,2 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Семинарда Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатларининг масъулияти хусусида ҳам сўз юритилди.

Тақдимотларда ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.