Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 184 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Қирғизистон ва Тожикистон ёшлари тантанали кутиб олинди

×

 2019-03-11 11:28:17    56

PDF юклаш
Чоп этиш


ОНЛАЙН. Бугун Фарғона шаҳрида бошланадиган “Келажакни терроризмсиз қурамиз!” шиори остидаги халқаро фестивалнинг иштирокчилари – Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод, Боткен вилоятларининг бир гуруҳ ёшлари чегара постларида тантанали кутиб олинди. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугун ўз самарасини бермоқда. Айниқса, қўшни давлатлар билан ўзаро ишонч ва дўстлик анъаналари асосида турли соҳаларда йўлга қўйилган алоқалар бунга катта замин ҳозирлади, десак муболаға бўлмайди. Ёшлар ўртасида бу каби фестивалларнинг ўтказилиши ҳам терроризм ва турли таҳдидларга биргаликда курашда муҳим аҳамият касб этади. 

Фестивалга ташриф буюрган Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятининг ёшлар делегацияси Фарғона туманидаги “Водил” чегара постида катта шодиёна билан кутиб олинди. Унда ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Икки кун давом этадиган халқаро ёшлар фестивалида “Марказий Осиё минтақасида экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг долзарб масалалари” мавзусида ўқув семинари ҳамда “Биз келажакни биргаликда бунёд этамиз” шиори остида ёш олимларнинг инновацион ғоялари, тадбиркор ва ҳунарманд ёшлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади. Шунингдек, фестиваль иштирокчиларидан иборат жамоалар ўртасида спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси мусобақалари ўтказилиб, “Дўстлик” кубоги ташкил этилади. 

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида фестиваль иштирокчилари ва ёшлар учун концерт дастури намойиш этилади. Шунингдек, тадбир иштирокчиларини мустақиллик йилларида Фарғона шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, тарихий обидалар билан таништириш мақсадида вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилади.