Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Вазирлар Маҳкамасининг масъуллари иштирокида ўқув-амалий семинар ўтказилди
2019-03-29 20:35:53 68
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг 2019 йил 27 февралдаги 09/1-2388-сонли топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибият ва бўлим мудирлари, мутахассислари томонидан 2019 йил 28 март куни Фарғона шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида “Иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, топшириқлар бажарилишида назоратни тизимли йўлга қўйиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш” мавзусидаги ўқув-амалий семинари ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокимлигининг гуруҳ ва бўлим раҳбарлари ҳамда мутахассислари, шаҳар, туман ҳокимликларининг биринчи ўринбосарлари, ташкилий-назорат гуруҳи ва девонхона бўлимлари раҳбарлари, юристлари, ижро интизомига масъул ходимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул ўринбосарлари ҳамда ходимлари иштирок этдилар.
Семинар иши давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти бош мутахассиси Р.Хасанов, умумий бўлими бош мутахассиси Ш.Аминова, назорат ва ижро интизоми бўлими бош мутахассиси Ш.Юсупбаев, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими бош мутахассиси Ш.Галтемиров, юридик таъминлаш бошқармаси бош мутахассиси М.Махмадаминов, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими бош мутахассиси Н.Кадиров ва Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси А.Ражабовлар маъруза қилдилар ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар бердилар.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги, шаҳар, туман ҳокимликлари ва вилоятдаги корхона, ташкилотларнинг масъул ходимлари вилоятда соҳада олиб борилаётган ишлар бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.
Х.Умурзақов
Фарғона вилояти ҳокимлиги бош мутахассиси