Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 280 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ГЕРМАНИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2019-04-01 18:37:54    72

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Германиядаги DMK Baby компаниясининг директори жаноб Olivier J. Vavasseur ҳамда менежери Dr.Vladimir Kocoни қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Германияга ташрифидан сўнг кўплаб хорижлик ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонга қизиқиш билдирган эди. Ушбу ташриф ана шу музокараларнинг натижаси ўлароқ қабул қилинади.

Компания Европада энг катта сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхона бўлиб, Германиянинг Бремен шаҳрида жойлашган. Унинг маҳсулотлари жуда кўп давлатларга Humana  брэнди остида тарқалади.

Жаноб Olivier Ўзбекистонга болалар озуқасини тайёрлайдиган завод қуриш истагини билдирди. Маҳсулотга яқин жой сифатида Фарғона водийсини танлаганини ҳам айтиб ўтар экан, вилоятимизда етиштириладиган маҳсулотларнинг органик жиҳатдан табиий етиштирилишини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, вилоят қанча ҳажмда маҳсулот етказиб бера олишига қизиқди.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев маҳсулот ҳажмида умуман муаммо бўлмаслигини, чунки ўзимизда етиштирилганидан ташқари, қўшни давлатлар – Қирғизистон ва Тожикистоннинг ёндош вилоятларидан ҳам биз мева сотиб олишни бошлаганимизни билдирди. Шунингдек, Фарғона вилояти водийнинг маркази ҳисобланишини айтди ва мева маҳсулотлари Фарғона вилоятида тамоман соф табиий етиштирилишини, шунинг учун жаҳон бозорида Фарғона брэнди юқори туришини билдирди. Агар бу лойиҳа амалга ошса, Фарғона вилоятининг Германия билан иккинчи қўшма корхонаси бўлади.

Вилоят ҳокими хорижлик инвесторлар учун барча амалий ёрдам кўрсатилишини айтди.

-Бу Германиядан ташқаридаги биринчи заводимиз бўлади, - дейди жаноб Olivier. – Вилоятингиз билан 4 йўналишда иш олиб бормоқчимиз. Яъни, болалар озуқалари учун олма, шафтоли, олхўри, нок меваларини қайта ишлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқармоқчимиз. Корхонанинг имконият, истиқболларини баҳолайдиган бўлсак, бу завод Ўзбекистон учун ҳам, Германия учун ҳам катта воқеа бўлади. Шунинг учун шароит билан яхши танишиш мақсадида келдик. Бир нарса қувонарлики, маҳаллий аҳоли аллақачон меваларни қайта ишлашни билади ва ишчи гуруҳ командаси бу ерда тайёр.маҳаллий тадбиркорларнинг фаолияти ривожига ҳам ҳиссамизни қўшамиз. Бизнеснинг ўзи тараққиётга йўл очади. Компаниямиз 100 дан ортиқ давлатга маҳсулотларини тақдим этади ва 70 йиллик тажрибага эга.

Германиялик меҳмонлар ва вилоят ҳокими ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар.