Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: ВАТАНДОШЛАР ФАРҒОНА ЗАМИНИДА

×

 2019-04-13 21:15:25    50

PDF юклаш
Чоп этиш



Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан бугун Ўзбекистон билан жуда кўп дунё мамлакатлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари пайдо бўлди, Ўзбекистон дунёга очилиб бормоқда. Шундай одилона сиёсат туфайли мамлакатимиздаги вилоятларда ҳам инвестицион муҳитни ривожлантиришга имконият пайдо бўлди.

Фарғона вилоятига кейинги пайтда жуда кўп чет эллик дўстлар, ҳамкорлар ташриф буюрмоқда. Куни кеча эса ҳозирги кунда Исроил ва Америкада истиқомат қилаётган фарғоналик собиқ ватандошларимизнинг бир гуруҳи вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг таклифига биноан бизнесмен аёл Наргиз Қодирова бошчилигида Фарғонага етиб келдилар.

Вилоят ҳокими Шухрат Ғаниев қабуллар уйида меҳмонларни қабул қилди. Шухрат Ғаниев меҳмонларга таклифга жавоб берганликлари учун миннатдорчилик билдирди, Фарғона вилоятига уларнинг ташрифи орқали кўпйиллик дўстона алоқаларни тиклаш, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш таклифини айтди. У ўз сўзида Фарғонанинг ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик соҳасидаги ютуқларини, шунингдек, инвестицион муҳит учун қулайлик жиҳатларини санаб ўтди.

Ўта самимий кечган ушбу суҳбат чоғида ватандошларимиз бу таклифдан жуда миннатдор эканликларини билдириб, Ўзбекистонда кечган ёшлик хотираларини ёдга олдилар. Улар бутун дунё билан биргаликда, ўзбек халқи билан биргаликда Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни кузатиб бораётганликларини, дўст, биродар бўлган ўзбек халқига шу заминдан олганларини, хох молиявий бўлсин, хоҳ ғоя бўлсин, қайтара олиш, ҳисса қўшиш имкони туғилганидан хурсандликларини билдирдилар.

Игорь Якубов, Исроилдаги Ўзбекистонлик ватандошлар уюшмаси раиси:

- Сиз агар инвестиция билан ўзимизнинг илк ватанимиз бўлган Ўзбекистонга киришимизга рухсат берсангиз, бу биз учун улкан ишонч деб биламиз. Ҳозир Исроил ва Америка билан Ўзбекистон ўртасида илиқ муносабатлар пайдо бўлди, бу демократия белгисидир. Биз ватандошларингиз доимо бу йўналишни ёдда тутамиз ва сизлар билан бирга иш олиб борамиз. Бизнинг қалбимиз ҳам дарё каби. Ҳаммаси қўшилиб, улкан уммон бўлади. Барча миллат бирлашиб, дўстона алоқалар юзага чиқса, мамлакат гуллаб-яшнайди. Биз ўзимизни яна уйимиздагидек ҳис қиляпмиз. Фарғонада қариялар уйи, болалар уйларига ёрдам қилишни, ишлаб чиқариш билан ривожлантиришни истаймиз. Эшикларни очиб беришга давлатимиз ёрдам бермоқда. Қадимдан мавжуд бўлган Ипак йўли бугун ҳам бор. Биз сиз билан биргаликда Хитойдан, Туркиядан кўра арзон товар ишлаб чиқара олишимиз мумкин. Илгари қандай биродар бўлган бўлсак, шундай ишлай оламиз.

Жанна Кадирова, “Шарқ юлдузи” рақс ансамбли раҳбари, хореограф:

- Марғилонда туғилганман, 25 йил ўзбек мактабида ишлаганман. Иккинчи касбим хореограф бўлгани учун ўзбек миллий рақсларини ўргатганман. Бу ердан 48 ёшимда кетган эдим. Эндиликда “Шарқ юлдузи” ансамбли билан ўзбек рақсларини дунёда тараннум этмоқдамиз, бугун Европанинг ярмини айланиб чиқдик. Одамда Ватан битта бўлади. Ўша ягона Ватаним - Ўзбекистон. Исроил, Америкада яшаганимиз билан анъаналаримиз бир хил. Ҳозир кўпчиликни биринчи марта кўриб турган бўлсам ҳам, худди илгаридан биладиганга ўхшайман. Сизнинг таклифингиз мен учун кутилмаган бўлди ва мен бундан жуда хурсандман. Дўстлигимиз мустаҳкамланишини, гуллашини, Сизларни Исроилда кўришни истаймиз.

Наргиз Кадирова, бизнесмен:

- Отам Тошкентда, онам Марғилонда туғилган. Мен ҳам Марғилонда катта бўлганман, кейинчалик Тошкентда ўқишни давом эттирдим. Ҳозир иккинчи касбим бўйича заргарлик иши билан, бизнеснинг кўп турлари билан шуғулланаман. Фарғонага бир неча инвестицион лойиҳалар билан келганман.  Биз Ўзбек-Исроил қўшма компаниясини туздик, бугунги кунда Ўзбекистонда биринчи бўладиган ювелир заводи қурилишини бошлаяпмиз. Айнан Фарғонада заргарлар мактабини очишни, “Oltin vodiy jevellery” брендимизни йўлга қўйишни истаймиз. 2 ой олдин 4 та таъсисчи  – маҳаллий компаньон Ғайрат Обиджонов ва  мен билан яна икки исроиллик бу ишга бел боғладик. Мақсад – маҳаллий хом ашёдан фойдаланиб, таннархи арзон бўлган рақобатбардош товар ишлаб чиқариш. Биз заргарлик саноатида Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Ҳиндистонга нисбатан сифатли ва арзон товар ишлаб чиқара оламиз. Кетаётган пайтимиздаги Фарғона билан ҳозирги Фарғона ўртасида фарқ жуда катта, лекин бир нарса – одамларнинг меҳмондўстлиги ўзгармаган. Бугун жуда кўп жойларда бўлдик, ўша таниш чеҳраларни кўрдик, “Ассалому алайкум” сўзини эшитдик. Бу ҳеч қачон ўзгармайди. Президентимиз Шавкат Миромонович туфайли йўллар очилмоқда, бизнинг тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, текстиль бўйича жуда кўп инвестицион лойиҳаларимиз бор. Шахсан мен “Наримтекс” корхонаси билан 5 йилдан бери ҳамкорлик қилиб, унинг маҳсулотини Исроилга экспорт қиламан.

Исроиллик ва Америкалик ватандошларимиз Ўзбекистон келажакда етакчи давлатлардан бирига айланишига ишонч билдирдилар. Бунда азалдан меҳнатсевар ўзбек халқининг бунёдкорлик салоҳиятини алоҳида таъкидладилар. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев олиб бораётган сиёсат ҳақида бугун улар Исроилда, Америкада туриб эшитмоқдалар. Марказий Осиёдан, Фарғонадан чиққан одамларнинг тақдирига бепарво эмаслиги учун вилоят ҳокимига алоҳида ташаккур билдирдилар. Меҳмонлар ва вилоят ҳокимлиги ўртасида эсдалик совғалари алмашилди. Эртаси куни ватандошларимиз Фарғонадаги яҳудий қабристонини зиёрат қилдилар.