Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 184 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Ахборот хизмати": Фарғона вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.М.Ғаниев томонидан Ўзбекистон туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди

×

 2019-06-19 16:06:18    45

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Ахоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида 2019 йил 18 июн куни Фарғона вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.М.Ғаниев томонидан Ўзбекистон туманидаги қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида Қўқон шаҳри, Ўзбекистон, Данғара, Бешариқ ва Фурқат туманларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида барча вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда шаҳар, туманларнинг сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабулда жами 92 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита вилоят ҳокимига 47 та мурожаат келиб тушди. Жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан 12 та банк кредити ажратишдаги муаммолар, 6 та тадбиркорлик фаолиятидаги муаммолар, 4 та моддий ёрдам кўрсатиш,
3 та ишга жойлашиш ва бошқа бошқа масалаларда мурожаатлар тушди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 6 нафар мурожаатчиларнинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди, 6 нафар мурожаатчиларга тушунтириш берилди, 35 та мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш бўйича қабулда иштирок этган вилоят бошқарма, ташкилотлари раҳбарлари ҳамда шаҳар, туман ҳокимларига топшириқлар берилди.

Данғара тумани Телеминг қишлоғида яшовчи Ниязова Хурсанойнинг “Иш хақини ололмаётганлиги масаласида”ги, Ўзбекистон тумани Қатағон МФЙ Темирйўлчилар кўчаси 42-уйда яшовчи Эргашева Махфузанинг “Кам таъминланган оила эканлиги ва қарамоғида 2-гуруҳ ногирони борлигини инобатга олиб, уй-жойини таъмирлаш тўғрисида”ги, Ўзбекистон тумани Нурли қўрғон маҳалласида яшовчи Эшматова Шоирахоннинг “Уйининг ҳудудидан катта кучланишли электр тармоғи ўтганлиги сабабли имтиёзли уй-жой олишда амалий ёрдам бериш тўғрисида”ги, Ўзбекистон тумани Обод қишлоқ МФЙ Обод кўчасида яшовчи Расулова Умиданинг “Тиббиёт коллежини тугатганлиги, ҳозирда ишсизлиги сабабли мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш тўғрисида”ги мурожаатларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон тумани Ўқчи Дашт МФЙ Янги йўл кўчаси 92-уйда яшовчи Толипов Абдубанноннинг “Маҳалла марказида болалар спорт иншоотини қуриш масаласида”ги, Бешариқ тумани Қуйи Зарқайнар МФЙда яшовчи Бозоров Солижоннинг “Тадбиркорлик фаолиятига оид масаласида”ги мурожаатлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, оммавий сайёр қабуллар давомида коллеж ҳудуди ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан гавжум бўлди. Ташкилланган китоб ярмаркаси қабулга келган ташкилот рахбарлари ва фуқароларда катта таассурот қолдирди.

Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Ҳасанбой Умурзақов,

Вилоят ҳокимлиги булим бошлиги