Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТ ҒАНИЕВ ХИТОЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2019-06-23 15:23:33    56

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, жорий йилнинг 23 июн куни вилоят ҳокимлиги қароргоҳида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Хитой Халқ Республикасининг Шанхи провинциясидан «Шанхи Зҳонгя Буилдинг Материал Cо. Лтд.» компанияси директори Гуан Кайбао раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

Вилоят ҳокими 29 декабр куни ХХР нинг Шанхи провинциясида расмий сафарда бўлган эди. Вилоят ҳокими ўз сўзида делегация аъзоларига Шанхида Фарғона делегациясини илиқ кутиб олганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашув давомида мазкур компания Бешариқ туманида ташкил этган “Фаргона Ясин” Қурилиш моллари цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган хорижий сармоя иштирокидаги корхонанинг бугунги кундаги қурилиш ишларини тез фурсатларда сифатли қилиб тугатиш ва цемент, гипс каби қурилиш маҳсулотларини маҳаллий бозорга ва эхпортга чиқариш муҳимлиги айтиб отилди. 

Шунингдек, мазкур компаниянинг салоҳияти ва тажрибасини инобатга олган ҳолда Сўх туманида комир конларини органиш ва қазиб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилиш таклиф этилди ва мазкур ёналишда ҳамкорлик меморандуми имзолашга келишиб олинди. Вилоят ҳокимлиги томонидан Сўх туманида мавжуд кўмир конлари ва уларнинг заҳираси бўйича батафсил маълумот тақдим этилиши айтиб отилди. 

- Биз айни дамда Фарғонага аллақачон инвестиция киритганмиз. Ҳозир Бешариқда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи завод қуряпмиз. Бизга Ўзбекистон қонунлари, инвесторлар учун яратилган шароит ва аҳоли жуда маъқул, биз жуда мамнунмиз. Шунинг учун Фаргъонага яна инвестиция киритмоқчимиз, агар яна яхши обект бўлса, кейинг лойиҳаларимизни амалга оширишга киришмоқчимиз. Иккинчи лойиҳамиз бўйича Фаргъона шаҳрида меҳмонхона, супермаркет, турар-жой каби комплекс қурмоқчимиз – дейди компания президенти жаноб Гван. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу компания ХХРнинг Шанхи провинциясида озининг замонавий меҳмонхоналар тармогига ҳамда меҳмонхоналарни бошқаришда катта тажрибага эга. Компанияга Фаргона ва Маргилон шаҳарларида меҳмонҳоналар қуриш таклиф этилди.