Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 177 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Тақдирлаш маросими МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

×

 2019-08-31 12:33:15    65

PDF юклаш
Чоп этиш



Мустақиллик халқимиз ҳаётининг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартирган, тарихимизда янги саҳифа очган буюк воқеа. У, аввало, миллий демократик давлат қуриш, дунё мамлакатлари билан тенг бўлиб, фаровон ҳаёт барпо этишга замин яратгани билан қадрли ва мўътабар саналса, ўзлигимизни англаш, халқимизнинг орзу-интилишлари, миллий манфаатларига жавоб берадиган келажагимизни қуриш йўлини очиб бергани билан абадиятга дахлдордир.
Аслида бугун мард ва олижаноб халқимиз, баркамол йигит-қизларимиз эришаётган оламшумул марралар, бунёдкорлик ва юртсеварлик қудрати билан қад ростлаган муҳташам бинолар, ободлик сурури кириб борган шаҳару қишлоқлар, кенг кўламли ислоҳотлар замирида улуғвор ташаббуслар мужассамдир.
Қадр меҳнатда билинади, иззат рағбатда, дейдилар. Шиддат билан кечаётган жараённинг томошабини эмас, унинг иштирокчиси бўлиш, тезкор даврнинг фаол ва ташаббускор кишисига айланиш албатта ўз мевасини беради. Фидойилик, тинимсиз меҳнат, ўз ҳузурини ўйламаслик, халқ манфаати йўлида изланиш эртага рағбатини топажак.
Муборак истиқлол айёми арафасида Президент Фармонига кўра илм-фан, маданият, таълим, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, спорт соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, мустақиллик, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ишига қўшган ҳиссаси, жамоат ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар.
Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча соҳаларида қўлга киритилаётган муваффақиятларга муносиб ҳиссасини қўшаётган, ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жалб этаётган, экспорт салоҳиятини оширишда самарали меҳнат қилаётган, дўстлик ва тотувликни таъминлаш борасида хизматини аямаётган, ёш авлодни тарбиялашда ибрат намуналарини кўрсатаётган давлат хизматчилари ва ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимлари ҳам Президентимиз томонидан муносиб мукофотландилар. Энг эътиборлиси ва қувончлиси шуки, улар орасида фарғоналиклар бор ҳамда уларнинг сони кўпчиликни ташкил этади! Бу эса шу муаззам кунларда бутун Фарғона аҳлини қувонтириб, ғурурлантириб юборди.
Вилоят ҳокимлигида ана шундай юксак мукофот эгаларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда Олий Мажлис Сенати аъзолари, депутатлар, бошқармалар бошлиқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, ОАВ вакиллари ҳамда мукофотланган фарғоналик фидойилар иштирок этдилар.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев тадбир иштирокчиларини энг шукуҳли байрам – Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан чин дилдан қутлади.
– Истиқлол айёми арафасида давлатимиз раҳбари томонидан бир гуруҳ фарғоналикларнинг давлатимизнинг юксак унвонлари, орден, медаллари билан тақдирланганликлари Ватан, унинг истиқболи йўлидаги фидойилик ва чинакам меҳнатнинг муносиб эътирофи бўлди, – дея таъкидлади вилоят раҳбари. – Айниқса, Фарғонанинг фахри Лолахон Муратовага “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилгани байрам шукуҳини янада ошириб юборди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев, “Фарғонаазот” АЖ цех машинисти Билолжон Аҳмаджоновга “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг цех смена бошлиғи Дмитрий Будылкин, Қувасой шаҳар “Махсус пласт полимер” МЧЖ таъсисчиси Шавкатжон Йўлдашев, вилоят рус драма театри олий тоифали актёри Ольга Бурмич, Олтиариқ тумани “Агромакс долина” хорижий корхонаси таъсисчиси Ҳакимназар Маматовга “Дўстлик” ордени, ёзёвонлик ҳунарманд Дилрабо Зулимова “Жасорат” медали, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳалимжон Умаров, Данғара тумани ҳокими Саидмурод Аминжоновга “Содиқ хизматлари учун” медали, вилоят маданият бошқармаси қошидаги мақом ансамбли хонандаси Шерали Раҳмонов ва қўштепалик 100 ёшдан ошган Карим ота Шералиевга “Шуҳрат” медали ҳамда қатор замонамиз қаҳрамонларига берилган мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Тақдирлаш маросимида мукофотланган, меҳнати эътироф этилган ҳамюртларимиз сўз олиб, юрт тараққиёти, Фарғона равнақи йўлида ҳормай-толмай хизмат қилишга шай эканликларини самимий тарзда изҳор этдилар.
Қутловлар, табриклар мукофот эгаларига йўлланди.
–Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган мукофотни қўлимга олар эканман, шу Ватаннинг бир ёш вакили сифатида жуда тўлқинланиб кетдим, –дейди “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Абдуллажон Ҳомидов. –Фарғона политехника институти иқтидорли талабаларининг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимига раҳбарлик қилар эканман, йигит-қизлардаги қобилият, янги кашфиётлар, илмий изланишлар яратилган шароитлар боис юзага чиқишига ишонаман.
–Қувончимнинг чеки, адоғи йўқ, – дейди “Дўстлик” орденини вилоят раҳбари қўлидан олган Ольга Бурмич. – Президентимиз томонидан берилган бу юксак мукофот маданият, рус театри, жамоамга бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Бу менинг илк мукофотим, аммо ишонч ва фахр билан айта оламанки, ютуқларим бардавом бўлади. Чунки мен энди изланишдан, янги-янги роллар билан томошабин кўнглига кириб боришдан чарчамайман!
–Юртимизда спортга бўлган юксак эътибордан қувонаман, –дейди вилоят спорт яккакурашига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби таэквандо бўлими ўқитувчиси Солижон Худояров. – Шогирдларимни 2020 йили Япония пойтахтида ўтказиладиган Токио олимпиадасига тайёрлашимда менга берилган “Дўстлик” ордени янада куч-қувват бахш этади. Чемпионлар сафини кенгайтириб, юртимиз байроғини кўкларда ҳилпирашига ўз ҳиссамни қўшавераман.
Мукофотлар муборак, Фарғонанинг азиз инсонлари! Унвон, орден ва медаллар сизга буюрсин! Мана шу рағбат кучи яна сизни олдинга интилтираверсин!
Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА,
“Фарғона ҳақиқати” газетаси махсус мухбири.
Суратларни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.