Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари Пекинда хитойлик инвесторлар билан музокаралар ўтказди

×

 2019-10-29 12:07:43    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 22 октябрь куни Фарғона вилояти ҳокимлиги ходимлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида Фурқат туманида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишни режалаштирган BNBM компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. BNBM компаниясининг бош офисида бўлиб ўтган мазкур учрашувда лойиҳанинг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолар ва лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.  

Компания бош менежери жаноб Янгнинг таъкидлашича, бугунги кунда BNBM компанияси томонидан Фарғонада инвестицион лойиҳани амалга ошириш ва хорижий корхонани рўйхатдан ўтказиш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда. 

Учрашув давомида ноябрь ойининг 7-15 кунлари компания бош менежери жаноб Янг хорижий корхонани рўйхатдан ўтказиш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюришига келишиб олинди.

Шунингдек, корхона қуриладиган ҳудуднинг геологик разведка хулосаларини қисқа муддатда олиш, қурилиш ишларида фойдаланиш мақсадида Ўзбекистонга импорт қилинадиган хом ашёлар учун божхона тўловлари тўғрисида аниқ маълумот тақдим этиш, корхонага карьер ажратиш ва ажратилган 24 гектар майдонни корхонага бириктириб бериш ишларини тезлаштириш каби масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув сўнгида компания вакиллари томонидан янги корхонанинг бош режаси тақдимоти ўтказилди.