Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Республика кўргазмасида вилоятимиз тадбиркорларининг муваффақиятли иштироки

×

 2019-11-29 12:56:22    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил қилинган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси кўргазмасида вилоятимиздан  40 та кичик ва йирик бизнес субъектлари иштирок этди ва ўз кўргазмаларини намойиш этиш имкониятига эга бўлдилар.

Мазкур саноат ва кооперация ярмаркаси тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда саноатда кооперация алоқаларини ривожлантиришда ва кенгайтиришда жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, электрон кооперацион портал (www.cooperation.uz.) фаолияти шерикларни топиш ва иқтисодий алоқаларни ўрнатишнинг муҳим воситаси бўлганлиги билан хам диққатга сазовордир.

- Ўн кун мобайнида давом этган ушбу ярмарка барча иштирокчилар қатори вилоятимиз тадбиркорларида ҳам катта таассурот қолдирди, -дейди  вилоят  Савдо–саноат палатаси бошлиғи Отабек Атабаев. - Кўргазма юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтди ҳамда ўз олдимизга қўйган  натижаларга эришишимиз учун имкониятлар эшигини очиб берди.  

Кўргазма ёпилиш маросимида ярмаркада иштирок этган энг фаол тадбиркорлик субъектлари аниқланиб, уларга турли номинациялар бўйича махсус дипломлар топширилди.

Шуни мамнуният билан эътироф этиш жоизки, вилоятимиз вакиллари “Вилоятлар ўртасида энг яхши кўргазма стенди” номинациясини қўлга киритдилар.

 

Қайд этиш лозим, давлатимиз раҳбари кўргазмага ташрифлари доирасида маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, сифатини таъминлаш орқали харидорлар сонини кўпайтириш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эдилар.

Вазирлик ва тармоқ раҳбарлари ҳамда кичик бизнес вакиллари билан мулоқотлари чоғида қуйидаги иккита: биринчиси иш ўринлари яратиш ва иккинчиси импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида ўзаро ҳамкорлик схемасини доимий равишда ташкил этиш каби масалани қўйдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг саноат ярмаркасига ташрифи тадбиркорлик субъектларига саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноат ва минтақаларда маҳаллийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, ишлаб чиқариш объектларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш орқали бутловчи қисмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга катта ёрдам кўрсатди.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати