Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Данғарада замонавий кутубхона очилди
2019-12-07 12:57:03 71
Данғара тумани марказида янги кутубхона фойдаланишга топширилди.
Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусдан бири ҳам бевосита мазкур масалага дахлдорлиги билан катта аҳамиятга эга.
Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 6-7 май кунлари Фарғона вилояти ташрифи чоғида Данғара тумани аҳолиси, айниқса, ёшларга замонавий қулайликларга эга кутубхона қурилиши топшириғини берган эди. Қисқа муддат ичида “Водий юксак омад таъмир” масъулияти чекланган жамияти қурувчи-бунёдкорлари томонидан туман марказида ушбу муҳташам маърифат ва маънавият маскани қад ростлади. Бунинг учун қарийб 5 миллиард сўм маблағ сарфланди.Кутубхона қурилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва вилоят ҳокимлигининг хизмати катта бўлди.
Мазкур кутубхонанинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф. Қосимов, Данғара тумани ҳокими С. Аминжонов ва бошқалар мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини оширишга давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида вилоятда ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Мазкур янги бунёд этилган ахборот-кутубхона марказида китобхонлар учун барча қулай шароитлар яратилган бўлиб, замонавий компьютер ва жиҳозлар билан таъминланган. 20 мингдан ортиқ китоб фондига эга бу маскан данғараликлар учун байрамга муносиб туҳфа бўлди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати