Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МИЛЛИЙ АКЦИЯДА ФАРҒОНАЛИКЛАР ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА

 2019-12-14 12:54:25    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлинмаси томонидан шаҳар ва туманларда “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акцияси бўлиб ўтмоқда.

Янгиланаётган Ўзбекистон муҳим сиёсий тадбир арафасида турибди. 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун сайловлар бўлиб ўтади. Илк бор янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ташкил этилаётган бу жараёнга халқаро ташкилотлар ва кузатувчилар ҳам катта қизиқиш билан қарамоқда.

Сайлов –бу фуқароларнинг сайлов компаниясида иштирок этиш йўли билан сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини амалга ошириш шаклидир. Шу билан бирга, сайловга тайёргарлик кўриш ва сайлов кунида фуқароларнинг ҳуқуқий-сиёсий фаоллиги ҳам яққол намоён бўлади. Бугунги кунда фуқароларни, хусусан, ёшларни миллий сайлов қонунчилигимиз билан таништириш, уларнинг фаоллигини ошириш ҳам муҳим вазифалардан биридир.

Фарғона шаҳридаги кўп тармоқли спорт мажмуасида ташкил этилган акцияда аҳоли ва ёшлар ўзларининг фаоллигини яна бир бор намойиш этди. Мазкур тадбирда сиёсий партиялар вакиллари, санъаткорлар, жаҳон ва мамлакат чемпионлари ва турли танловлар ғолиблари ва ёшлар қатнашди.

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ф. Қосимов, Марказий сайлов комиссияси аъзоси О. Қозихонова, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари С. Исломов ва бошқалар бўлажак сайловлар кўп партиявийлик, шаффофлик ва демократик тамойиллар асосида ўтказилаётганлигини таъкидлашди.

Иштирокчиларга сайловлар ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Сайловларнинг ўзига хос хусусиятлари, Сайлов кодексидаги янгиликлар акция иштирокчиларини бефарқ қолдирмади.

                 Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати