Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 217 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АМИТ ЛОХИА: “ФАРҒОНАГА ИНВЕСТИЦИЯ  КИРИТИШ – ИСТИҚБОЛЛИ”

×

 2020-02-07 21:28:27    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, Сингапурнинг “INDORAMA Corporation” компанияси кейинги йилларда вилоятимизда муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини юритиб келмоқда. Бу борада компания томонидан Қўқон шаҳрида тўқимачилик саноатини ривожлантириш бўйича бир неча истиқболли лойиҳалар амалга оширилди. Айни жараёнда ўзаро ишончли ҳамкорлик кўлами замонавий мезонлар асосида ривожланмоқда.

Шу йилнинг 7 февраль куни компания вице-президенти Амит Лохиа бошчилигидаги делегация аъзолари вилоятимизда бўлиб, ҳамкорлик кўламини янги босқичда ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан учрашди ва келгусида вилоятимизда қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бордилар.

— “INDORAMA Corporation” компанияси вилоятимизда кўплаб истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этаётганидан беҳад мамнунмиз,—деди меҳмонларни қутлаб вилоят раҳбари. — Ишонамизки, ўзаро дўстона ва ишончли ҳамкорлигимиз бундан буён ҳам изчил давом этади.

Самимий мулоқот жараёнида Қўқон шаҳридаги “Indorama Kokand textile” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси фаолиятини янада кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Сингапур капитали иштирокидаги “Қўқонсуперфосфат” АЖ негизида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш масалалари ўрганилди.

Компания томонидан тўғридан-тўғри инвестиция киритиш орқали “Фарғонаазот” АЖ корхонасини босқичма-босқич модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, иқтисодиёт тармоқларида талаб юқори кимёвий маҳсулотларнинг янги турлари ҳамда нефть-газ ва тўқимачилик саноати учун кимёвий қўшилмалар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 170 миллион АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳани амалга ошириш истиқболлари келишиб олинди.

— Дунёнинг 20 дан ортиқ давлатларида корхоналаримиз ташкил этилган. Аммо Фарғона вилоятида энг муваффақиятли бизнес юритмоқдамиз ва фаолиятимиз кўлами тобора кенгайиб бораётганидан беҳад мамнунмиз, — деди компания вице-президенти Амит Лохиа. — Инвестиция муҳити яратиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида юртингиздаги кейинги ўзгаришлар жуда ҳам қувонарли. Бу галги ташрифимиздан ҳам таассуротлар бир олам. Айнан Фарғонада янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилгани ҳам бежиз эмас. Бугун ҳамкорлик истиқболларини кенгайтириш мақсадида Қўқон ва Фарғона шаҳрида олиб борилган музокаралар жуда ҳам самарали ўтди.

Учрашувда миллий анъаналаримизга кўра, вилоят ҳокими меҳмонларга қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube