Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА БОШҚИРДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО УЙИ ОЧИЛАДИ

×

 2020-02-17 15:33:45    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятига Бошқирдистон Республикаси савдо ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат қўмитаси раиси Алексей Гусев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Абдураҳмонов ҳамда Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи О.Атабаевлар билан учрашди.

Самимий мулоқот жараёнида Фарғона вилоятида Бошқирдистон Республикаси савдо уйини очиш масаласи муҳокама қилинди. Шунинглек, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди ҳамда Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шу билан бирга делегация вакиллари Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи ишлаб чиқариш корхоналари, интенсив боғлар ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан танишди.

Бундан ташқари, Бошқирдистон Республикаси ва Фарғона вилоятидаги “Uz-Segang” МЧЖ ҚК ва “Agro Service Asia” МЧЖ каби йирик логистика корхоналари ўртасида 9 та ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Ташкилий ва савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида Бошқирдистон Республикаси жамоат овқатланиш уюшмаси ва Қувасой шаҳри ва Олтиариқ тумани ҳокимликлари ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Ташриф натижасида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 3,2 миллион AҚШ доллари миқдорида шартнома имзоланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube