Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


COVID-19: ҒАЛАБАГА ОЗ ҚОЛДИ

×

 2020-05-05 18:52:25    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган хавотирли вазиятда инфекциясидан соғайиб чиқаётганлар сафи кенгайиб бораётганлиги одамларни қувонтириб, беморларга ишонч бахш этмоқда. Малакали шифокорлар томонидан халқаро стандартлар асосидаги даволаш чораларининг кўрилаётгани эса ушбу ютуқларнинг асосий омили бўляпти.

Бугун, 5 май куни вилоят штабининг таъкидлашича, юқумли касалликлар шифохонасидан яна 47 нафар касалликка чалинган беморлар соғайиб, реабилитацияга юборилди.

Шифо топганларнинг 11 нафари Россияда бўлиб қайтган, яна 11 нафари эса Туркиядан чартер рейсида Фарғонага олиб келинган ва карантинга олинган. 1 нафар фуқаро Қирғизистон Республикасидан кириб келган. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 24 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

Уларнинг 36 нафари Фарғона вилоятидан, 6 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, қолганлари Навоий, Самарқанд вилоятлари ва қўшни Қирғизистон Республикасидан бўлган фуқаролардир.

Шундай қилиб, вилоятда жами 131 нафар бемор касалликдан халос бўлди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
FacebookTelegramВеб сайтYouTube