Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш борасида 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий АХБОРОТ

×

 2020-05-07 13:34:18    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларда кўтарилаётган масалаларни белгиланган тартибда қонуний ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Шу йилнинг 1-чораги давомида вилоят ҳокимлигига 5 104 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари электрон тизими орқали 3 465 та, вилоят ҳокимлигига тўғридан-тўғри 919 та ёзма ва 720 та оғзаки мурожаатлардир.

Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш, уй-жой қуриш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдонлари ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш, банк кредити ажратиш, коммунал соҳалардаги муаммолар ҳамда оилавий муносабатлар масалаларидир.

Энг кўп мурожаатлар Фарғона (791 та), Қўқон (502 та), Марғилон (347 та) шаҳарлари, Ўзбекистон (393 та), Риштон (337 та), Қува (327 та), Олтиариқ (307 та) туманлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда яшовчи жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида ўтказилган 7 та оммавий сайёр қабуллар давомида 263 нафар фуқаролар қабул қилинди. Шунингдек, вилоят ҳокими ва ўринбосарлари томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда 457 нафар аҳоли вакилларининг мурожаатлари кўриб чиқилди.

2020 йилнинг 1-чорагида мурожаатларнинг келиб тушиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 871 тага камайди ва уларнинг 53,3 фоизи ижобий ҳал этилди.

Вилоят ҳокимлиги келгусида ҳам мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва уларни ўрганиш натижалари бўйича очиқлик ва шаффофликни таъминлаш чораларини кўриб боради.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
FacebookTelegramВеб сайтYouTube