Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАХРИЙЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

×

 2020-05-09 17:40:02    98

PDF юклаш
Чоп этиш


   9 май куни иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев иштирокида ўтказилган видеоселекторда фарғоналик бир гуруҳ уруш фахрийлари ҳам иштирок этди.

    Давлатимиз раҳбари юрт озодлиги ва тинчлиги учун курашган, шафқатсиз жангларда мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатган, бугунги кунда фарзандлари, невара-чевалари даврасида умргузаронлик қилаётган дуогўй нуронийларни байрам билан табриклаб, уларга самимий тилакларини билдирди. 

   Табрик олқишлар билан қарши олинди.

   Кексайиб қолган бўлсалар-да, қалбларида ўша оловлик йилларнинг шиддати сезилиб турган уруш фахрийлари Президентимизнинг эътибори ва эъзози, чексиз ғамхўрликлари учун миннатдорчилик сўзларини дилларидан тилларига кўчирдилар. Қўлларини дуога очишди.

   Видеоселекторда иштирок этган вилоят ҳокими Ш.Ғаниев иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини табриклаб, уларга байрам совғаларини топширди. Вилоят ҳокими қаҳрамон оталаримиз жасорати унутилмаслиги, уларнинг ҳаёти ҳамиша биз учун ибрат мактаби бўлишини, нуронийларимиз насиҳати ва ўгитлари тинч-осойишта, фаровон кунларимизда доимо асқотишини алоҳида таъкидлади.

   Юрт тинчлиги, осуда ҳаётимиз учун мардонавор курашган оталаримиз шарафига тўкин дастурхон ёзилди.

Вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида байрам концерти намойиш этилди.

Қўшиқларда тинчлик, бугунги бахтли ҳаётимиз тараннум этилди. 

Шу куни вилоят ҳокими Ш.Ғаниев, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят куч ишлатар тузилмалари раҳбарлари томонидан Фарғона шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Иккинчи жаҳон урушидан қайтмаган жангчиларнинг табаррук номлари ёзилган Хотира китоблари варақланди.

                                  Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

                                                 Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube