Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ш.ҒАНИЕВ ТИЛ ВА АДАБИЁТШУНОС ОЛИМЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2020-06-29 16:13:10    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида “Миллат тафаккурининг бебаҳо хазинаси” мавзусида амалий анжуман бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда тилшунос ва адабиётшунос олимлар, ёш тадқиқотчилар, умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари иштирок этди.

Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш борасида жиддий қадамлар ташланди. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 октябрда қабул қилган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эса янги босқични бошлаб берди. Албатта, бугунги кунда она тилимизнинг софлигини сақлаш ҳар қачонгидан муҳим. Мазкур анжуманда шу борадаги муаммолар ва вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, ўзбек тилининг нуфузини ошириш борасида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталди.

-Тилимиз софлигини асраш, мавқеини кўтариш учун биргаликда қайғуришимиз талаб этилади, -дейди вилоят раҳбари. -Сиз азиз устозлар билан бугунги учрашувимизнинг бош мақсади ҳам шу. Тан олиш керакки, бугунги кунда вилоятимизда мавжуд бўлган илмий салоҳият ва ўтказилаётган тадқиқотларнинг барчаси ҳам жаҳон илм-фан даражасига тўла жавоб бермайди. Шу сабабли ўзбек тили ва адабиёти фанининг нуфузини оширишимиз, кенг истиқболли инновацион ишланмаларни амалиётга самарали жорий этиш йўлларини топиш лозим. Шуниси эътиборлики, бугун рус, корейс, немис, турк, инглиз каби тилларни ўрганиш учун катта имкониятлар бор. Интернетга кириб, қидирувга бериб кўрилганда юзлаб, минглаб аудио, видео дарсларни, қўлланмаларни кўриш мумкин. Шундай иловалар борки, телефонга муайян тилда гапирилса, дастур бошқа тилга синхрон таржима қилиб беради. Нима учун биз шундай имкониятларни ўзбек тили платформасида яратмаслигимиз керак? Нима учун хорижлик ўзбек тилига қизиқувчилар учун электрон дарслар, тил ўрганишлари учун қулай қўлланмалар йўқ? Уларни яратиш олдимизда турган муҳим вазифаларнинг кичик бир йўналиши холос.

Анжуман давомида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида академик Азиз Қаюмов номидаги “Она тили” тўгарагини ташкил этиш, давлат муассаса, ташкилотларида давлат тилида иш юритишга амалий ёрдам бериш, вилоят миқёсидаги тарихий манбаларни тадқиқ этиш, мактаб ўқитувчиларининг илмий тадқиқот билан шуғулланишларига амалий ёрдам кўрсатиш, уларга маҳорат дарслари ўтиш каби аниқ таклифлар билдирилди.

Ўзбекистон халқ шоири Э. Сиддиқова, Фарғона давлат университети профессори Й. Солижонов, Қўқон давлат педагогика институти доценти З. Қобилова ва бошқалар давлат тили софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш, умумтаълим мактабларидан она тили ўқитишнинг сифатини яхшилаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Бу борада адабиётнинг ўрни муҳим эканлиги, хусусан, Қўқон адабий муҳитини кенг тадқиқ этиш зарурлиги таъкидланди.

  Бир гуруҳ тилшунос ва адабиётшунос олимлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

       

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube