Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОНА ВАТАН ОРЗУЛАРИНГИЗГА ҚАНОТ БЕРАДИ

×

 2020-06-29 20:14:03    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманида битирувчи ёшлар вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан самимий мулоқот қилдилар.

Мулоқот аввалида вилоят раҳбари йигит-қизларни 30 июнь –Ёшлар куни билан табриклади.

“Қани, марҳамат, ёшлар!”

Ҳокимнинг самимий чорловидан сўнг битирувчи ёшлар бирма-бир сўз олиб, келажакдаги орзу-мақсадлари билан боғлиқ саволлар билан вилоят раҳбарига юзланишди.

Тумандаги 9-ўрта таълим мактаби битирувчиси Дурдона Мамадаминова Фарғона давлат университети талабаси бўлиш орзусида. Оилавий шароити туфайли хотин-қизларга олий ўқув юртларига кириш учун имтиёзли квоталар ажратиш имкониятидан фойдаланиш йўл-йўриқларини сўради. Ўзи яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномаси билан орзуси ушалиши мумкинлигини эшитиб, қувониб кетди.

- Оилада 7 нафар қиз фарзандмиз,-деди 34-ўрта таълим мактаби битирувчиси Азизахон Абдураҳмонова – Опа-сингилларимнинг бари китобхон, илм олишга қизиқишади. Икки опам Фарғона политехника институти ва Андижон давлат университетида тўлов-контракт асосида ўқишади. Талабаликка тўлов-контракт асосида қабул қилинсам ота-онамнинг мени ўқитишга имконияти етмай қоладими, деб қўрқаман. Ўқишимга кўмак берадиган имтиёз борми?

-Албатта, бор! Ахир битта оилада икки-учталаб фарзанд олийгоҳда ўқиса, албатта, имтиёз бўлади, –деди ҳоким.

-Аввало, давлат имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талаба бўлинг. Сиз айтгандай вазиятга тушиб қолсангиз, Ёшлар иттифоқи албатта сизни қўллаб-қувватлайди, -деди ёшлар етакчиси Аҳаджон Акбаров ҳоким сўзини тасдиқлаб.

-Мен журналист бўлишни орзу қиламан.

Тумандаги 15-мактаб битирувчиси Райҳона Холматова эзгу ниятлари ва дил сўзларини ана шундай қатъият билан бошлади. У пойтахтимиздаги олийгоҳларда ўқиш истаги борлигини, бироқ пандемия шароитида бунга имконсиз эканлигини айтди. Фарғонадаги олий ўқув юртларида эса журналистика факультетлари очилмаган. Энди ёш иқтидор эгасининг орзулари нима бўлади?

-Бахтингизга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан алоҳида шартномаси бор, -деди вилоят журналистлари етакчиси Муҳаммаджон Обидов. – Унга кўра, ҳар йили 10 нафар вилоятимизнинг изланувчан, иқтидорли ёшлари мазкур университетнинг сиртқи бўлимига ўқишга киришлари мумкин. Сизни Фарғонада, вилоят ҳокимлигининг бош нашри –“Фарғона ҳақиқати” газетасида амалиёт ўтаб, пойтахтда сиртқи таълим олишга таклиф этамиз.

Бундай рағбатдан мақсадлари рўёбини топган ёш ижодкор   “Шижоатли, матонатли ёшлар керак Ватанга, Юраги ўт, садоқатли ёшлар керак Ватанга!” дея баралла шеър ўқиди.

        Учрашувда Ўзбекистон-Корея халқаро университети проректори Ю Сонг И иштирок этиб, битирувчиларни мазкур халқаро олийгоҳда таълим олишга чақирди, имтиёзли талаба бўлиш имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Олтиариқлик Нурхон Мусаева, Раъно Қаҳрамонова, Муяссар Солижонова, Исмигул Парпиева, Мафтуна Фозилжонова, Шерзодбек Тўлқинов, Рамзиддин Худойбердиев сингари  битирувчи ёшлар олий ўқув юртларига киришдаги имтиёзлар, олийгоҳлардаги таълим йўналишлари квоталари, профессионал касб-ҳунар мактаблари фаолияти ҳақидаги саволларига мутахассислардан қониқарли жавоблар олишди.

-Барчангиз катта ҳаётга кириб келяпсизлар, -деди вилоят ҳокими битирувчи ёшларга  – Олий даргоҳларда илм олиш орзуси қалбингизда жўш уриб турибди. Мана шу шижоатингиз сўнмаса, насиб қилса, барчаларингиз, албатта, талаба бўласизлар ва элимизга, юртимизга нафи тегадиган авлод бўлиб камол топасизлар, деб ишонаман.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув битирувчи ёшларга юксак мақсадлар сари интилишга катта куч бағишлайди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube