Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАСОЙ АДИРЛАРИДА БОҒЛАР ЯРАТИЛАДИ

×

 2020-09-07 19:06:33    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Қува ва Қувасойни қақраб ётган қир-адирлар ажратиб туради. Илгарилари бу ерда деҳқончилик қиламиз, деб уриниб кўрганлар. Аммо сув таъминотидаги муаммолар туфайли орзулар амалга ошмаган.

Бугун, 7 сентябрь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ана шу қуёш тиғидан куйган адирларга бориб у ерда бошланган ишлар билан танишди.

- Салкам 2000 гектар майдонда мевали дарахтлар, кам сув, масалан мош, ловия каби экинлар экамиз, - дейди вилоят ҳокими. – Дастлаб бу ерга сув чиқарамиз, сўнг 5-10 сотихдан ёшлар, ёш оилаларга бўлиб берамиз.

Ҳозир вилоят электр тармоқлари идораси мутахассислари бетондан устунлар ўрнатишяпти. Эксковаторлар эса бўлажак ариқ ўринларини лойиҳада белгиланган жойларда қазимоқда.

- Мен асли тракторчиман. Фермер хўжалигида ишлайман. Бу ерлар ўзлаштирилаётганини, вилоят ҳокими ўзи иш бошида экани ва мен каби ёш оилаларга томорқа-ер берилишини эшитиб келдим, - дейди Отажон Раҳмонбердиев. – Ўзим кўчатчилик билан ҳам шуғулланаман. Ҳали кўрасиз бу ерларнинг тупроғи серҳосил, фақат сув керак, тез орада гўзал боғлар яратамиз.

Қувасой адирларидан таралаётган қудратли техникалар шовқини узоқ-узоқларга етиб борди. Энди Тошлоқ, Қува ва Қувасойлик ёшлардан биринчи босқичда 2000, кейин яна 3 минг нафари ўзининг қишлоқ хўжалиги, боғдорчиликка асосланган бизнесини бошлайди.

- Қувасойда раҳбар бўлиб ишлаган Маматқул Раҳматов, Шуҳрат Аҳмедов каби етакчилар ҳам бу жойларни ўзлаштирмоқчи бўлганлар, лекин техника, маблағ ва рағбат бўлмаган, - дейди Қувасой шаҳри ҳокими Равшан Раҳимжонов. – Бугун эса буларнинг барчаси бор ва энг муҳими, қалбимиз эзгу ниятга йўғрилган.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube