Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 173 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

×

 2020-09-10 17:20:50    57

PDF юклаш
Чоп этиш


09 сентябрь, 2020 йил                                          № 239-сонли қарори

  Барча даражадаги таълим муассасаларини битирувчи ёшларни бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшлар масаласига - давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганлиги, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш бўйича алоҳида тизим яратилганлиги ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Бу борада, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ҳамда “Манзилли режа”га мувофиқ ўтган вақт мобайнида 18 та йўналишда 40 мингдан ортиқ ёшларни бандлиги таъминланди.

Ўз бизнесини бошлаш истагидаги ёшларга кўмаклашиш мақсадида Фарғона тажрибаси асосида “Лойиҳалар фабрикаси” ўз фаолиятини бошлади. Иқтидорли ёшлар томонидан қисқа вақт давомида 50 дан ортиқ лойиҳавий таклифлар ишлаб чиқилиб, ёш тадбиркорларга тақдим этилди.

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети базасида ёшлар учун “Бизнес акселератор” фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни  ҳунармандчиликка ўргатиш мақсадида Марғилон тажрибаси асосида вилоятнинг 13 та туман (шаҳар)ларида “Ҳунармандлар маркази” ташкил этиш ишлари бошланди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатиш самарадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлаш бўйича янги иш тизими ва услубини жорий этиш мақсадида шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Барча даражадаги таълим муассасаларини битирувчи ёшларни бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатиш ишларини ташкил этиш бўйича вилоят Ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, шаҳар ва туман ҳокимликларининг намунавий ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага;

битирувчиларни ва ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича прогноз кўрсаткичлари 3-иловага;

битирувчилар ва ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар тизими 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Қосимов, С.Аминжонов тегишли масъуллар, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда уч кун муддатда:

ёшлар бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатиш бўйича “ёшлар дафтари”ни шакллантирсин;

қарорнинг 3-иловасига асосан барча даражадаги битирувчиларни ҳамда вақтинча ишсиз ёшларни манзилли рўйхатини вилоят ҳокимлиги комплекслари бўйича тақсимотини ишлаб чиқсин ва етказилишини таъминласин.

3. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ва олий таълим муассасалари раҳбарлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда барча битирувчиларнинг доимий янгиланиб бориладиган “Битирувчи” ягона электрон дастурини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари М.Убайдуллаев, Д.Ходжиахмедов, Х.Умаров, Ф.Қосимов, С.Аминжонов ҳамда уларнинг комплекслари таркибига кирувчи бошқармалар, ташкилотлар ва туман (шаҳар) ҳокимликларига қарорнинг 3-бандига асосан ишлаб чиқиладиган тақсимот асосида таълимнинг кейинги босқичига қамраб олинмаган битирувчилар ва ишсиз ёшларни уч ой муддатда бандлигини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.  

5. Вилоят Ишчи гуруҳи (Убайдуллаев, Қосимов)га шаҳар ва туман ишчи гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш, улар фаолияти самарадорлигини назорат қилиш, вилоят Ишчи гуруҳига тақдим этилган маълумотларни мувофиқлаштириш, амалга оширилган ишларни ҳаққонийлигини ўрганиб бориш, ҳар ҳафтанинг жума кунига вилоят ҳокимига батафсил ахборот киритиш топширилсин.

6. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев, Марказий банк бош бошқармаси, Бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, туман (шаҳар) 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда:

“Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича имтиёзли кредит маблағларини ўз муддатларида ажратилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;

“Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йил

1 ноябрга қадар 362 та лойиҳаларни молиялаштириш;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар учун кредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш, бино ва иншоотларни адолат мезонлари асосида ажратиш, техника ва технологияларни эркин топа олиш имкониятларини яратиш;

беш кун муддатда ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида Халқ банки томонидан чорвачилик, Ипотека банк томонидан балиқчилик, Микрокредитбанк томонидан қуёнчилик, Алоқабанк томонидан асаларичилик, Турон банк томонидан иссиқхона ва лимончилик бўйича “Тажриба мактаби” ўқув марказларини ташкил этиш;

беш кун муддатда “Стартап ташаббуслари” дастури орқали ёшларни “онлайн” ва “офлайн” семинарлар, маҳорат дарслари ҳамда маслаҳат-тренингларга жалб қилиш;

ҳар йили қабул қилинадиган янги иш ўринлари дастури доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича прогноз параметрларини алоҳида қайд этиш;

ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилишини рағбатлантириш, улар билан тадбиркорлик қилишга, инновацион лойиҳаларни амалга оширишига руҳлантирувчи учрашувларни ташкил этиш;

хорижий мамлакатларга меҳнат қилиш учун кетиш истагида бўлган ёшларга “Ўзбекистоннинг инсон капитали, мамлакатни ривожлантирувчи куч!” сифатида қараш, уларга хорижий тиллар, мутахассислик ва касб сирларини ўргатиш чораларини кўрсин.

7. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов, САминжонов Халқ таълими бошқармаси, Бандлик бош бошқармаси, Олий таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли масъуллар билан биргаликда ёшлар билан ишлаш бўйича бир ой муддатда қуйидаги янгича тизимни жорий этсин:

олий ва профессионал таълимга қамраб олинмаган ёшларни иш билан таъминлаш;

ёшларни касбга ўргатиш орқали уларни бандлигини таъминлаш;

ёшлар ўртасида фрилансерлик фаолиятини кенг ривожлантириш,

IT парклар имкониятидан самарали фойдаланиш орқали уларга замонавий, юқори технологияларга асосланган касбларни ўргатиш;

мактабнинг юқори синфлариданоқ касбга ўргатиш тизимини жорий этиш;

туман (шаҳар)ларда 5 та муҳим ташаббус бўйича тизимли ишларни амалга оширилишини таъминлаш.  

8. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Хожиахмедов комплекс таркибига кирувчи бошқарма ва ташкилотлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда “Ёшлар қурилиш отрядлари”ни ташкил этиш орқали вилоятда олиб борилаётган қурилиш ишларига вақтинча ишсиз ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўрсин.

9. Вилоят ҳокими ўринбосари Х.Умаров, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда:

фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштириш ва уларни қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ажратиш орқали 11,3 минг нафар ёшларни бандлигини таъминласин;

ёшларни деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида банд қилиш, уларни даромад топиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, деҳқончиликни яхши тушунадиган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга бир гектардан ер майдонлари ажратиб бериш ишларини тизимли ташкил этсин.

10. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари М.Убайдуллаев, Ф.Қосимов, С.Аминжонов, Д.Ходжиахмедов, Х.Умаров тегишли бошқармалар ташкилотлар билан биргаликда:

вилоятдаги йирик корхоналар фаолиятини кенгайтириш, модернизация қилиш орқали яратилаётган янги иш ўринларига биринчи навбатда битирувчиларни ва вақтинча ишсиз ёшларни ишга жойлаштириш чораларини кўрсин;

бир ҳафта муддатда энг кўп битирувчиларни ва ишсиз ёшларни бандлигини таъминлашда фаол иштирок этган тадбиркорлик субъектларини ҳар ой якуни билан рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин;

ҳар чоракда бир маротаба ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар танловини ўтказиб борсин.

11. Бандлик бош бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда уч кун муддатда секторлар кесимида ёшлар, таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлашга қаратилган махсус меҳнат ярмаркаларини ўтказиш “режа-графигини” ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

12. Барча туман (шаҳар) ҳокимларига:

уч кун муддатда ёшлар, таълим муассасалари битирувчиларини бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб борувчи туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш;

беш кун муддатда ёшлар, таълим муассасалари битирувчиларини бандлигини таъминлаш бўйича прогноз кўрсаткичларидан келиб чиқиб,

“Йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш;

қарорда белгиланган вазифалар юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни, асослантирилган ҳужжатлар билан бирга ҳар ҳафта якуни бўйича (ҳар жума куни) вилоят Ишчи гуруҳига тақдим этиб борилишини таъминлаш топширилсин.

13. Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатларига ўзлари сайланган ҳудудда ёшлар бандлигини таъминлаш фаолиятини доимий ўрганиб бориш, юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш жараёнларида фаол иштирок этиш тавсия этилсин.

14. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари М.Убайдуллаев, Ф.Қосимов ва С.Аминжоновлар зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими                                                                       Ш.Ғаниев